17 июнь куни Мумбай чеккасидаги аҳоли яшаш пунктида одамлар соғлиғи юзасидан шикоят қилишни бошлайди. Маҳаллий ҳукумат хабарига кўра, алкоголдан заҳарланиб вафот этганлар 100 кишига етиши мумкин.
Шифохоналарда қарийб 40 нафар одам турли даражада аҳволда ётибди. Алкоголдан заҳарланганлар касалхоналарга келишда давом этмоқда. Ушбу воқеа юзасидан 5 киши ҳибсга олинган бўлиб, улар ноқонуний алкогол маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шғулланган. 8 нафар полиция ходими вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошгани ва ҳудудда ноқонуний ишлаб чиқаришга йўл қўйиши ҳамда бу вазиятда одамларнинг ҳалокатига олиб келгани боис вазифасидан четлатилган.