O'tkazib yubormang

Лавров ва Комилов Ислом Каримовнинг Россияга ташрифига доир масалаларни муҳокама этди

Жорий йилнинг 15 июль куни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташриф буюрди ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди.

 Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. Учрашув давомида икки томонлама муносабатларга оид муҳим масалаларда, хусусан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда фикр алмашилди.

Асосий эътибор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг 10 июнь куни Уфада бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида эришган келишувларини амалга ошириш масаласига қаратилди.

РФ Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, С.Лавров ўз сўзида сўнгги вақтларда икки давлат ўртасидаги алоқалар анчайин мустаҳкамланганлигини таъкидлар экан, бунда яқинда Уфада бўлиб ўтган ШҲТ саммити ва ғалабанинг 70 йиллиги арафасида МДҲ йиғилиши доирасидаги учрашувлар алоҳида аҳамият касб этганлигини айтиб ўтган.

07-146

Шу ўринда Лавров ушбу учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Россия Федерациясига амалга оширадиган расмий ташрифига доир барча масалалар кўриб чиқилишини маълум қилган. Жумладан, ташриф дастури ва унда кўриб чиқиладиган масалалар, муддатлари борасида бир тўҳтамга келиб олинади.

Шунингдек, РФ вазири суҳбат давомида Эрон ядровий дастури борасида олиб борилган музокаралар якуни бўйича фикрларини ўртоқлашиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган.

 

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter