Наманган вилояти Чуст тумани ИИБ навбатчилик қисмига шу туманда яшовчи фуқаро “Каптива” русумли автомашинасининг олиб қочилганлиги бўйича шикоят қилган. Воқеа жойига етиб борган ички ишлар ходимларининг аниқлашича, бир кун кун илгари машина эгаси томонидан қаровсиз қолдириб кетилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида йўқолган машина Сероб кўчасида авария ҳолатида топилган. Мазкур жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс ҳам тезда қўлга олинган. Аниқланишича, шу ҳудудда яшовчи 34 ёшли фуқаро мазкур жиноятга қўл урган. Машинанинг олиб қочилганлиги юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ишлари давом этмоқда.