O'tkazib yubormang

Японияда жазирама туфайли 3 мингдан ортиқ одам шифохоналарга ётқизилган

Японияда ҳаво ҳароратининг ҳаддан зиёд исиб кетиши натижасида ҳалок бўлганлар 5 кишига, шифохоналарга ётқизилганлар эса 3 мингдан зиёдни ташкил этаётгани ҳақида чоршанба куни мамлакат NHK телерадиокомпанияси маълум қилган.

07-143

  Шифонага ётқизилганларнинг аксарияти офтоб урушидан жабр кўрган ёши катта инсонлардир. 8 киши оғир аҳволда.

Минтақанинг аксарият қисми, жумладан Гумма ва Фукусима префектураларида ҳаво ҳарорати 39 градусдан ошмоқда, намлик 63%дан юқорини ташкил этмоқда.

Жазирамадан Сайтама, Осака ва Кумамото шаҳарлари аҳолиси жабр кўрмоқда.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter