Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 14 июль куни имзоланган қарорда маълум қилинган.
Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Ҳужжатда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2015 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 18 июль шанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини эътиборга олиб, 2015 йил 18 июль дам олиш куни деб белгиланиши ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланиши таъкидланади.
Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитини жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтказиш учун тегишли тадбирларни амалга ошириши белгиланган.