O'tkazib yubormang

Греция парламенти қаттиқ иқтисодий чораларни тасдиқлади

Греция парламенти хориж кредиторлари ёрдамини олиш учун дастлабки иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга доир қонун лойиҳасини қабул қилди.

 Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда. Ушбу қонун лойиҳаси қабул қилиниши парламентда кўплаб баҳс-мунозарларнинг юзага келиши ва кўчаларда аҳоли қаршилик намойишларининг ўтказилишига олиб келди.

07-150

Натижада депутатларнинг 229 нафари маъқуллаб ва 64 нафари қарши овоз берди. 6 нафар депутат бетарафлигини билдирди.

2018 йил охирига қадар Греция 85 млрд евро ёрдамга муҳтож бўлиб, бунинг натижасида келгуси икки йилда давлат қарзи ЯИМнинг 200% миқдорига етади. Икки ҳафта аввал Халқаро валюта фонди Грециянинг давлат қарзи яқин икки йилда ЯИМнинг 177%га етишини кутган эди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter