O'tkazib yubormang

Жанубий Корея Шимолий Кореяни хавфсизлик бўйича музокараларга таклиф қилди

Жанубий Корея Шимолий Кореяга жорий йилнинг кузида Сеулда мудофаа вазирлари ўринбосарлари даражасида ўтказиладиган музокаларда иштирок этишга таклиф йўллаган.

07-161

 Бу ҳақда жума куни “Ёнхап” агентлиги хабар бермоқда. Жанубий Корея мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, таклиф жума куни телефон орқали етказилган. Бу икки давлат ўртасидаги ушбу мавзуда 2012 йил ўтказилган музокаралардан кейингисидир.

Музокаралар Сеулдаги меҳмонхоналардан бирида 9-11 сентябрь кунлари ўтиши режалаштирилган.

Унда “тинчлик ва хавфсизлик”, халқаро муаммолар муҳокама этилади. Аммо ҳозирча, Шимолий Кореянинг ушбу таклифга рози бўлиши ноъмалум. Музокараларда 33 давлатнинг мудофаа вазирликлари вакиллари иштирок этади. Улар қаторида АҚШ, Россия, Хитой ва Япония давлатларини келтириш мумкин.

 

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter