Нигериянинг Гомбе шаҳри бозорида пайшанба куни кечга яқин иккита портлаш юз берган. Оқибатда камида 30 киши ҳалок бўлган, 55 киши жароҳатлангани ҳақида BBC News хабар бермоқда.
Аксарият одамлар бу вақтда ҳайит байрами арафасида бозорлик қилиш учун келган бўлган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида болалар кўпчиликни ташкил этади.
Ҳозирча портлаш юзасидан жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган. Қўпорувчилик мамлакат президенти Муҳаммад Бухорийнинг ҳарбийларни Нигерия шимоли-шарқидаги “Боко Ҳарам” террорчиларига нисбатан курашни кучайтиришга чақириб қилган маърузасидан 2 кундан сўнг амалга оширилган.