Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат хавфсизлик хизмати материалларига асосан, Россиянинг Одессадаги бош консул вазифасини бажарувчини нон-грата (лот. persona non grata – ишончсиз, хоҳиш билдирилмаган шахс) шахс сифатида эълон қилди.
Бу ҳақда Interfax Украина хавфсизлик хизмати маълумотига асосланиб хабар бермоқда .
“Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенцияси 23-моддасига мувофиқ, Украина ТИВси Россия томонига Одессадаги бош консул вазифасини бажараувчи зудлик билан мамлакатни тарк этиши борасида нота йўллади”, – дейилади хабарда.
Россиялик дипломат Украинани тарк этган.