Душанба куни Қобул жанубида Лохар вилоятидаги афғон аскарлари казармасига қарата АҚШ ҳарбийларининг хатолик билан йўллаган ҳаво зарбаси камида 14 афғон ҳарбийсини ҳаётдан олиб кетди.
Бу ҳақда “Пресс-ТВ”га асосланиб “Интерфакс” хабар бермоқда. “Бугун эрталаб иккита америка вертолёти афғон армияси казармасига зарба йўллади. Казармада ёнғин юз берди ва у бутлай ёниб кетди”, – дейди маҳаллий ҳукумат хабарида.
Американинг CNN телеканали маълум қилишича, воқеа юз берган вақтда камида 8 нафар афғон ҳарбийси ҳалок бўлган ва яна 5 киши жароҳатланган.
Лохар вилоятида “Толибонлар” фаол бўлиб, бу ҳудудда афғон армияси казармаси бўлмаган. Бундан ташқари казарма тепасида афғон байроғи бўлган.
Воқеа юзасидан тергов ишлари бошланди. Шунга ўхшаш воқеа 2014 йилнинг мартида юз берган бўлиб, ўшанда 5 нафар аскар ҳалок бўлган ва яна 8 нафари жароҳатланган эди.