Шимолий Корея Жанубий Кореянинг минтақавий хавфсизлик масаласида 9-11 сентябрда Сеулда бўлиб ўтадиган форумда иштирок этиш бўйича таклифини рад этди.
Бу ҳақда РИА Новости хабар бер бермоқда. Жанубий Корея мудофаа вазири жума куни Шимолий Корея вакилларини Сеул мулоқотига расмий равишда таклиф этган эди.
Шимолий Корея томони Сеул таклифи сиёсий мақсадлар йўлида фойдаланиш учун амалга оширилаётгани сабаб уни рад этганини билдирган. Жавоб хабарида икки корейс давлати ўртасидаги музокараларни яхшилаш учун аввало шундай шароитни юзага келтириш лозимлиги айтилган.