2015 йил 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Иордания Хошимийлар Подшоҳлигидан Ўзбекистонга янги тайинланган Фавқулотда ва Мухтор Элчи Салих Ахмад ал-Жаварнехни қабул қилди.
Элчи ишонч ёрлиғи нусхасини вазирга топширди. Шундан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида ўзбек-иордан алоқаларининг истиқболдаги ривожига доир фикрлар алмашилди.
Томонлар ўзаро муносабатларни ривожланишидан хусусан, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини таъкидлаб ўтдилар.