O'tkazib yubormang

Шанхайда БРИКСнинг ривожланиш банки очилди

БРИКС ташкилотининг (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР) ривожланиш банки сешанба кунидан Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўз фаолиятини бошлади.

07-190

 Тантанали очилиш маросимида Хитой молия вазири Лоу Цзивэй халқаро молиявий тизимда мавжуд банкларга қўшимча иқтисодий тузилма сифатида қўшилишини таъкидлаган.

Банк ривожланаётган давлатлардаги инфратузилмаларни молиялаштиришда бир қисм масъулиятни ўз зиммасига олиши айтилмоқда.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин БРИКСга аъзо давлатлардаги лойиҳаларни молиялаштириш 2016 йилдан бошланишини маълум қилган эди.

 

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter