Бахрайн Эрондаги элчисини подшоҳликка нисбатан Эрон расмийларининг адоватли муносабати боис маслаҳатлашувга чақириб олган.
Бу ҳақда Бахрайн ахборот агентлиги хабар бермоқда. Мамлакат ҳукуматининг фикрича, Теҳрон Бахрайнга нисбатан нафақат адоватли баёнотлар йўлламоқда, балки унинг ички ишларига аралашмоқда ва подшоҳликдаги ҳамда минтақадаги барқарорликка таҳдид солмоқда. Бу эса Эроннинг яхши қўшничилик ва дўстона муносабатларни тиклаш борасидаги баёнотларига мос келмайди.
Жорий йил май ойида Эрон ТИВси Бахрайнга нисбатан Теҳронни шу каби айбловига раддия билдирган эди.