O'tkazib yubormang

НАСА Ер сайёрасига жуда ўхшаш сайёрани топди

 Американинг НАСА фазовий агентлиги пайшанба куни Ер сайёрасига жуда ўхшаш яна бир сайёрани топганлигини маълум қилган.

 Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда. Топилма орбитага қуёш тизимидан ташқаридаги сайёраларни аниқлаш мақсадида чиқарилган “Кеплер” фазовий телескопи ёрдамида аниқланган.

Янги сайёра Kepler 452 номи билан аталиб, атрофи юлдузлар билан ўралган Қуёшга ўхшайди. Унда ҳам йил ердаги ҳисоб бўйича 380 кундан иборат. Kepler 452 Ердан бир ярим баробар катта бўлиб, ёши 6 млрд (Ер 4,5 млрд йил) йилга тенг. Ташқи кўринишидан унда ҳаёт борлиги таҳмин қилинмоқда.

Ер эгизаги ундан 1,4 минг ёруғлик йили масофасида жойлашган. Ҳозирдаги мавжуд замонавий технологиялар ёрдамида янги сайёрагача 550 млн ер йили зарур бўлади.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter