O'tkazib yubormang

Ричард Хоугланд. АҚШ Марказий Осиёда ҳарбий база яратиш ниятида эмас

Ўзбекистонга ташриф бурган АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Ричард Хоугланд бир гуруҳ журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди.

  У ўз сўзида “Тошкентда яна бир бор бўлиш мен учун шарафдир” деди ва  Ўзбекистонга биринчи бор келмаганини, бу юрт юрагида қолганини қайд қилиб ўтди. Ричард Хоугланд ўз сўзида 1993-95 йиларда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида фаолият юритганини айтиб ўтди.

Тошкентда ўтказган учрашувлар хақида гапирар экан, жахонда, минтақада бўлаётган жараёнлар, икки томонлама хамкорлик алоқалари юзасидан музокоролар олиб борганлигни ва музокоралар самарали бўлганини таъкидлади.

Журналистлар АҚШ янги Ҳарбий доктиринаси ҳақида сўрашди. Туркманистон – Афғонистон чегарасида бўлиб ўтган қуролли тўқнашувлар билан қизиқди. Бу саволарга АҚШ дипломати АҚШ харбий доктиринаси ҳар беш йилда ўзгариб туришини. Унда жахондаги воқеалар ўз аксини топишини таъкидлаб ўтди. Вашингтондаги Марказий Осиё мамлакатларидан бирининг элчиси янги доктиринада минтақа давлатларига ўрин ажратилмаганидан ташвишга тушганлигини мисол сифатида келтирди. “Мен унга қарата Сиз бундан хурсанд бўлишингиз керак. Минтақадаги барқарорлик ҳарбий эътиборни тақозо қилмайди, дедим” дея таъкидлади АҚШ дипломати. У ўз сўзида Афғонистонга тинчлик қайтишини ва минтақада барқарор вазият қарор топишини эслатиб ўтди. Афғонистон-Туркманистон чегарасидаги отишма ҳақида гапирар экан, бу ҳарбий харакатлар эмаслигини, контрабандачи ва жиноий унсурларга қарши туриш эканлигини айтди. Минтақага Афғонистондан хавф келади деган фикрларга қўшилмаслигини таъкидлади. Шу билан бирга АҚШ минтақадаги вазиятни кузатиб бораётганини айтди.

Минтақада АҚШ ҳарбий базалари пайдо бўлиши ҳақидаги фикрлар мутлақо нотўғрилиги ва бу масала хеч қачон муҳокама қилинмаганлигини айтар экан “такрорлайман, АҚШ Марказий Осиёда ҳарбий база яратиш ниятида эмас” деди.

У Ўзбекистонга ташрифи икки мақсадни кўзлашини – биринчиси расмийлар билан музокоролар олиб бориш бўлса, иккинчиси Буюк Ипак йўлидаги шаҳарлар  бўйлаб сафар қилишдан иборатлигини маълум қилди. Музокораларда Янги Буюк Ипак йўли ва унда Хитой ҳамда бошқа мамлакатларнинг роли кўриб чиқилганини таъкидлаб ўтди. Бу йўл минтақа давлатлари фаровонлигига хизмат қилиши шубхасиз, деди америкалик дипломат.

Икки томонлама ҳамкорлик истиқболари ҳақида гапирган Ричард Хоугланд Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги хамкорлик алоқаларининг келажаги порлоқ эканини айтди. “Замонавий Ўзбекистонинг тараққиёти хақида нималар дея оласиз?” деган саволга дипломат Ўзбекистонда иқтисодий барқарорлик мавжудлигнини, инқироз кузатилмаётганини қайд қилди.

Афғонистондан келаётган хавф бўртирилаётганини, “Толибон” минтақа давлатларига таҳдид солмаслигини, улар бошқа давлатларни босиб олишни мақсад қилмаганини айтди. Афғонистонни қўллаб-қувватлаш масаласида Ўзбекистон-АҚШ хамкорлиги хақида гапирган дипломат Хайратондан Мозори Шарифгача темирйўлни ўзбекистонликлар қурганини, Қобул аҳолиси Ўзбекистон электр энергиясини ишлатаётганини билдирди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter