Саудия Арабистони кемаси Яманнинг Аден портига 4 минг тонна гуманитар ёрдам етказган.
Бу ҳақда “Аль-Арабия” телеканали хабар беради. Бортида қарийб 4 минг тонна озиқ-овқат ва тиббий воситалар бўлган гуманитар юк Аден портига келтирилган. Жумладан улар орасида 450 тонна қуритилган хурмо ва 100 минг турли озиқ-овқат маҳсулотлари мавжуд.
Аденга шунингдек Бирлашган Араб Амирликларидан ҳам гуманитар юк кемаси келган.