Эрон ядро дастури келишувидан сўнг хориж банкларида аввал санкциялар боис музлатиб қўйилган 29 млрд доллар маблағдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлди.
Эрон Марказий банки раҳбари Валиулло Сеифнинг таъкидлашича, аввалроқ мазкур маблағ матбуотда 100 млрд доллар дея хато айтилган.
Шунингдек, Сеиф ушбу 29 миллиард долларнинг 23 миллиарди банкка ва қолган 6 миллиарди ҳукуматга тегишли эканлигини айтиб ўтган.
Эндиликда мазкур маблағлар санкциялар туфайли зиён кўрган мамлакат нефт соҳасини ривожлантиришга қайта йўналтирилади.