Ҳиндистоннинг Покистон билан чегара штати Панжобда ноъмалум шахсларнинг автобус ва полиция маҳкамасига хужуми оқибатида ҳалок бўлганлар 12 кишига етган.
Бу ҳақда India Today нашри хабар бермоқда. 4 нафар қуролланган шахслар душанба куни Динанагар шаҳрида дастлаб автобусга, сўнгра полиция маҳкамасига хужум қилган.
Юз берган террорчилик хужуми воқеасидан сўнг Ҳиндистон ҳукумати Покистон билан чегара ҳудудида назоратни кучайтирган.
Ҳалок бўлганлар орасида 7 нафари полиция ходими бўлган. Яна бир неча киши жароҳат олган ва махсус операция давомида 2 нафар террорчи йўқ қилинган.
Бундан ташқари, Амритсар – Патханкот темир йўлида портловчи моддалар топилган бўлиб, ҳозирда ушбу йўналиш бўйича қатнов тўхтатилган.
Таҳминларга кўра, террорчилар Панжоб ҳудудига Покистондан бир неча кун аввал кириб келган.