Америкалик миллиардер Дональд Трамп ўзининг можароли чиқишларига қарамай, АҚШ президентлиги учун республикачилар орасида номзодлар сафида етакчилик қилмоқда.
Бу ҳақда CNN телеканали ва ORC тадқиқот гуруҳи ҳамкорликда ўтказган сўров якунлари натижасида маълум бўлмоқда.
Маълумотларга кўра, ҳозирда республикачилар сафида ўз номзодини илгари сураётганлар орасида Трамп учун 18% АҚШ фуқаролари овоз беришга тайёрлигини билдирган. Кейинги ўринда Флорида штати губернатори Жеб Буш (15% овоз билан) ва учинчи ўринда Висконсин штати собиқ губернатори Скотт Уокер (10%) бормоқда.