Жанубий Корея бош вазири Хван Ге Ан расмий равишда мамлакат ҳукумати MERS короновируси тарқалишини тўҳтатишга муваффақ бўлгани ҳақида маълум қилган.
Эндиликда аҳоли хотиржам бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Бош вазир аҳолини ушбу вирус юқуши ҳавфидан ортиқча безовта бўлмасликка ва иқтисодиёт, маданият, дам олиш, таълим олишдаги одатий турмуш тарзига қайтишга чақирган.
Охирги 23 кунда Жанубий Кореяда мазкур касаллик юқуши қайд этилмаган.
Дастлаб 20 майда биринчи касаллик қайд этилганда жами 186 киши вирусдан зарарланган ва 36 киши вафот этган эди.