Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизматига таяниб, uz24 сайтининг хабар беришича Тошкент вилоятининг Зангиота туманида солиқ идоралари томонидан ташкил этилган назорат тадбирлари давомида мазкур ҳудудда тадбиркорлар харидорларнинг қонуний манфаатларига беписандлик, савдо қоидаларини қўпол равишда бузиш, энг ёмони савдодан тушган йирик миқдордаги нақд пулларни ўз вақтида банк кассаларига топширмаслик каби иллатлар илдиз отганлиги маълум бўлди.
тадбиркорлик субектлари томонидан 3 нафар фуқароларга қонунчилик талабларига зид равишда меҳнат шартномалари тузмасдан, «конверт» усулида 5,3 млн.сўм миқдорида иш ҳақи бериш ҳолатлари аниқланди.
азорат тадбирида тадбиркор томонидан савдо фаолиятидан тушган жами 183 миллион 467 минг 200 сўм нақд пуллар назорат касса машинаси хотирасига киритилмаганлиги ва банкка топширилмаганлиги, 1 нафар фуқарога «конверт» усулида 3 миллион 500 минг сўм иш ҳақи бериб ишлатилаётганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, сифат сертификати ва кирим ҳужжатлари бўлмаган 38 турдаги 1955 дона, 18 миллион 552 минг 200 сўмлик товарлар сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу товар-моддий бойликлар далилий ашё сифатида вақтинчалик олиб қўйилди.