O'tkazib yubormang

Ҳақиқат узлуксизлиги

Ҳақиқат узлуксизлиги

 Дунёнинг шундай нуқталари борки бизнинг онгимиз ва виждонимиз қабул қила олмайдиган тушунчалар у ерларда одатий ҳолдир. Ер куррасининг шундай чиркин бурчаклари борки эшитганда нафратимиз келадиган ишлар қонун доирасида жорий қилинган. Гап нима ҳақида кетаётганлиги англашингиз учун баъзи мисолларни келтираман.  

 variant2

Аргентина, Белгия,Чехия каби мамлакатларда “кичик миқдордаги афюн”ни сақлаш,сотиш ва сотиб олиш, истеъмол қилиш қонун бўйича таъқиб қилинмайди. Ҳолландия ва Буюк Британияда афюнлар (наркотик воситалар) ўз даражаларига эга бўлиб “енгил” ва “оғир” турларга бўлинади. Қизиқ томони сўнги йилларда авваллари “оғир афюн” ҳисобланган воситалар қонунчиликга киши билмас ўзгартиришлар киритиш орқали “енгил афюн”лар синфига кўчирилиб ўтказилинмоқда. Бундай синфдаги афюнлар эса таъқибдан ҳоли бўлиб ушбу мамлакатларнинг баъзи ҳудудларида дўконлар ва махсус савдо бўлинмаларида сотувга қўйилган.

 

Австрия мамлактида фоҳишабозлик билан чуғулланиш таъқиқланмаган, фақат бу “касб” эгалари маълум ажратилган худудларда ҳамда тунги вақтда иш олиб боришлари мумкин. Буюк Британияда улар солиқ тўловчилар сарасига киришади. бу ерда ҳам мазкур иллатга қарши  албатта ўзига ҳос “қаттиқ” таъқиқлар мавжуд бўлиб масалан фохиша учун мижозни товлаш маън этилади ҳамда кўча чеккасидаги “иш” жойида турган фохишанинг йўловчига қўл текказиши таъқиқланади. Венгриядаги истисно эса жуда ҳам “залворли” бўлиб унга кўра, фохиша албатта соғломлиги ҳақида маълумотномага эга бўлиши керак, акс ҳолда у ҳисбга олинади. Юқорида номи келган Ҳолландия давлатида фохишалар ўз касаба уюшмаларига эгалар ва бу ташкилот уларнинг хуқуқларини химоя қилади.

 Яна бир жирканч ва разил “замонавий ғарбона қадрият” борки у ҳақида кўп тўхталиб ўтирмайман. Аксар худудларда ҳамжинслар орасидаги шаҳвоний муносабатлар одат меёрларига кириб бормоқда. Шундай “маданият марказ”и бўлган шаҳарлар бор-ки расмий кишилари очиқ ойдин ўзларининг бу “ноёб” тоифадан эканликларидан фахр туядилар.

 Мана шундай жирканч ва ғазаб чегараларидан чиқишга мажбур этадиган ишларни “маданият” даражасига олиб чиқишга уринаётганларнинг  ўтмишига назар ташласангиз қачонлардир ўшаларнинг аждодларида ҳам бу каби иллатлар ростманасига таъқиб қилинганлиги, одамларнинг нафратига сабаб бўлганига гувоҳ бўласиз. Ўтмиш дедиму, лекин синчиклаб қаралса бир ҳолат ва иккинчи аҳвол орасида ўртасида тарих учун жуда кичик муддатлар ётгани кўриш мумкин.  XX аср инсоният бошига кириб келишидан илгари деярли барча мамлакатлар, ҳусусан ана ўша ғарб ўлкаларида халк ҳозиргидан анча консерватив руҳда яшаган. Жамиятдаги аҳлоқий муҳитни Насроний динининг чалажон бўлсада, тирик бўлган таълимотлари меёрга солиб турарди.

Аммо ғарб қанчалар илм-фанда илдамлар экан, шунчалар илоҳий, аҳлоқий мувозанатдан чиқа бошлади. Моддийятдаги парвоз, руҳиятда қулаш билан бир вақтда содир бўлди.

Албатта, ҳаммаси бир сонияда юз бермади. Аста-секин бир парча аҳлатни  инсонларга ҳуш ёқадиган шиорлар билан қадоқлаб сота бошлашди. Табиийки, қадоғидан олингандан сўнг бу ахлатнинг бадбўйи атрофга тарқалади. Бироқ, энди турли томонлардан тинмай бу иснинг нақадар ҳуш ифорли экани ҳақида чўпчаклар янграй бошлади. Бундай овозларнинг давомийлиги одамдаги сезги рецопторларини янчиб ташлар экан-ки, инсонлар ахлат бадбўйидан  мириқиб баҳра олишни бошладилар. «Эй бадбахт, бу чиркин ахлатнинг хиди», деб айтганларга «Сенга ёқмаса айланиб ўт» дея жавоб бера бошладилар. Ҳа, ёлғоннинг давомий ва узлуксиз равишда такрорланавериши уни воқеийлик даражасига келишига сабаб бўлади.   

varian1

 Юқорида ёзилган манфурликлар қонунлаштирилган жойларда бу “маданият”нинг аксар байроқдорлари, ўз ҳайрия жамғармалари, очликдан азият чекаётганларга озиқ-овқат улашувчи ташкилотлари, ҳаёти биргина тиббий амалиётга боғлиқ аммо шу амалиёт ҳаражатини кўтара олмаётган беморларга ёрдам учун турли йиғимлар уюштирувчи тузилмалар, муҳожирларга бошпана берувчи идораларига эга бўлиб ўзларининг қўланса ҳидларини мушк ислари билан қориштиришга уринишади. Бу эса одамлар ақлни чалғитувчи омил сифатида ўртага чиқмоқда.

 Мисолан, Европада айрим  супер моделлар ўзларининг кийимсиз тушган суръатлари сотувидан йиғилган маблағни муҳожирларга ёрдам кўрсатиш фондларига тақдим этганликлари, бутунлай фаҳш билан шуғулланувчи киностудиялар ўз маҳсулотлари касса тушумини болалар уйларига ёки африкадаги очликдан азият чекаётган худудлар учун ажратишлари ва шу услубиятдаги бошқа ишларини келтириш мумкин.

Ҳақ ва ботилнинг синтезидан олинадиган ҳосила ҳам ботилдир, бироқ бу ботил, энди ҳақни даъво қила оладиган ботилдир! 

 Гоҳо бир инсоннинг ҳато йўлдан кетаётганини ўзига тушунтиришнинг имкони бўлмай қолади. Жамият нуқтаи назаридан олсак, омманиинг ўзига жарлик томон юриб борилаётганини англатиш деярли имконсиз.

Ирфон 

 

 

 

 

3 ta fikr

  1. Mashur aktyor Jeki Chan : «Mening filmlarimda behayo sahnalar bo’lmaydi. Bir kun farzandlarim bularni ko’rib ko’ngli ozmasligi uchun» degan ekan. Har kim o’z bolasining ma’naviyatini, taqdirini o’ylab ish ko’rsa edi…Bu gaplarni aytish chet el davlatlari uchun kechlik qilar. Ammo hali bizda umid bor, menimcha.

  2. Bir so’z bilan biz baxtlimiz diyish juda oson bo’lib qoldi. Keling ko’ring xalqni qanday kun kechirayotganini.

  3. 27-avgus kuni o’z tavallud ayyomini nisholgan insondi, kech bo’lsada tabrikliman. Uzoq umr, salomatlik, baxt, oilavi xotirjamlik, ishlarida rivoj, xayot yo’lida bir tekislik, tilap qolaman. Tilay olmaganimi alloxdan sorap qolaman. 28 BAXORIZ BILAN.)

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter