Очиқ айтиш керакки, 2000-йилларга қадар халқ давлат бошқарувида қандай сиёсат кетаётгани ва ҳукумат мақсади ҳақида негатив фикрда эди. Демократия ва мустақиллик тушунчалари аҳолининг турмуш ташвишлари соясида қолди. Эртанги кунига ишонган қатлам орасида келажакка шунчаки ўзбекча умид боғлаган инсонлар ҳам бор эди. Улар вазиятни нарх-навонинг узлуксиз кўтарилиб бориши, меҳнатга яраша рағбат йўқлиги, таълим ва медицинадаги оқсоқлик, соҳалардаги таниш-билишчилик ва коррупциянинг ҳануз мавжудлиги билан баҳолади. Ҳақиқатдан ҳам мустақилликнинг илк йиллари аҳолининг яшаш даражаси айтарли ўзгаришсиз эди. Собиқ иттифоқ даврида уч кунда бир маротаба бориб қоровулчилик қилиб келса ҳам тўкис яшашга ўрганган киши давр ўзгариб, фарзандлари бўй етиб қолаётганидан ташвишга тушиб куну тун тиним билмай ишлаётган, ўзини ўттан чўққа ураётган бўлса ҳам, косаси оқармаётганидан куюниб “Мустақиллик менга нима берди” деган саволни кўндаланг қўйди. Тўғри, халқ оч эмасди лекин қорни овқатга ҳам яхши тўймади.
Сабрда ҳикмат кўп. Бир йигит умрига қиёсланган Мустақиллик йигирма бешга кирганида, ҳар куни жаҳоннинг турли четидан учқун сачраб, гўдаклар оҳи қулоқни тутаётган бугунги кунларда ўша киши тўкин дастурхон атрофида набираларини қучоқлаб, истиқлол унга нима берганлигини бебаҳо тинчлик неъмати нашъасида чуқур хис қилди.
Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир ўринда сабр ва фикр керак холос. Айниқса оғир вазиятларда.
Вазирлар маҳкамасининг расмий баёнотига кўра мамлакатимиз раҳбари оғир дардга-инсульт касалига чалинган ва ҳозирда вазият оғирлигича қолмоқда.
Бир инсон миясига қон қуйилиб, ўлим билан олишиб ётган пайтда эса хорижий матбуот Ўзбекистоннинг кейинги сиёсий тақдири хусусида баҳслашаётир. 27 август оқшомидан бошлаб, дунё ОАВсининг асосий мавзуси Ўзбекистон ва унинг раҳбари бўлиб қолди. Сўнги ҳафта ичида юртимиз раҳбарининг соғайиб кетишини тилаб, нейтрал ахборот бераётган манбаалардан кўра мамлакатда тахт талашуви қандай кечиши ҳақидаги сафсаталарга тўла тахминий мақолалар “Известя”, “Лента”, “РБК” рус нашрлари, “Экономист”, “Евраазия” каби европа нашрлари орқали баҳам кўрилмоқда.
Билмайдиларки, Ўзбекистон ҳам унинг бошқа раҳбарлари ҳам Каримов тарбиясини олган халқ: ҳар қандай вазиятда ҳам огоҳликни шиор билган, ақл билан иш кўрувчи, эътиқоди бутун, фикри тиниқ, мақсади аниқ.
“Фергана” сайтининг манбааси ноаниқ хабари ва уни тасдиқлаган бошқа бир неча нашрларнинг ахбороти халқимизни чуқур қайғу ва саросимага солгани сир эмас. Ижтимоий тармоқлар ҳеч бир муболағасиз Яратгандан юртимиз раҳбарига узоқ умр ва саломатлик тилаётгани ҳақидаги илтижолар билан тўлиб кетди. Бугунги синовли вазият шундай хулоса бермоқдаки, Ўзбекистон ўз раҳбарини жуда яхши кўради.
Каримов феномени бошлаб берган бу йўл шундай пухта пойдевор устига ётқизилганки, унинг чорраҳалари абадият сарҳадларидан кесиб ўтган. Том маънода бутун умрини шу юрт равнақи ва келажаги учун бағишлаган бу инсон ҳаловат кўрмади. Бир зум бўлса ҳам ҳеч нарсани ўйламай тинч ухлаган куни ҳам бўлмаса керак.
Мозийдан номлари акс-садо бериб турадиган улуғ аждодларимиз ҳақида сўз борса, “Миллатимиз шону шавкати улар, ўзбек номини оламга танитган зотлар” дея сўз юритамиз. Дунё нигоҳида эса ҳар қанча эътирофга лойиқ бўлмасин, ўтмиш манзаралари туркий халқлар тарихининг бир бўлаги сифатидагина гавдаланади. Битикларда айнан “ўзбек” номини учратиш мушкул. Буюк бобокалонларимизнинг беқиёс шуури ва миллат олдидаги хизматларига ҳурмат сақлаган ҳолда айтмоқчиманки, янги дунёда ўзбек миллатини чинакам маънода миллат сифатида гавдалантира олган ягона ва биринчи инсон Ислом Абдуғаниевич Каримовдир.
Ислом дода олдида буюк келажакка қарата йўл солиб бергани учун нафақат авлодлар, балки миллатимиз шаъни тенглар аро тенг бўлиб адл тиклангани, асрий орзулар рўёби учун аждодлар ҳам қарздордир. Давлатимиз раҳбарини уларнинг руҳи қўлласин. Нима бўлган тақдирда ҳам миллат отаси мангу яшайди.
Халқимизга фикр ва сабр берсин.
Аlisher ABDUMALIKXON,
IDROK.UZ
Туринг бобо
Нега бобо ётибсиз жим,
Бу ахволга солганлар Ким!
Йуколади сизсиз эрким,
Ёлвораман туринг бобо!!!
Кутар сизни канча ишлар,
Бахору -ёз , кузу -кишлар.
Чикаряптилар миш -мишлар
Ёлвораман туринг бобо!!!
Чарчабсизда мехнат килиб,
Нима курдиз захмат килиб.
Душман колсин аттанг килиб,
Ёлвораман туринг бобо!!!
Туйларимга бош булинг сиз,
Юз ёшда хам ,ёш булинг сиз!
Мен куз булсам ,кош булинг сиз,
Ёлвораман туринг бобо!!!
Узбек халки килар дуо,
Шифо бер деб кодир худо.
Куз ёшлари булди АДО,
Ёлвораман туринг бобо!!!
Колсин ёвлар килиб аттанг,
Ховотирда колсинлар танг.
Булди Энди сиз жим ётманг,
Ёлвораман туринг бобо!!!
Булармиди сизсиз байрам,
Татимади заррача хам.
Халкига бош булган отам,
Ёлвораман туринг бобо!!!
Тинчлигимиз сизга боглик,
Тиларман мен сизга соглик.
Бахтимиз йук сиздан ортик ,
Ёлвораман туринг бобо!!!
Кукка бошим етказган сиз,
Ойни кулга тутказган сиз.
Шеьр езмадим сизга бежиз,
Ёлвораман туринг бобо!!!
Суянсангиз тог буламан,
Бошда кутариб юраман.
Жасурлигингиз биламан,
Ёлвораман туринг бобо!!!
аллоҳ тало сиздан рози бўлсин қабрингиз пир нур мунаввар бўлсин омин