Буюк давлат арбоби, оқил сиёсатчи ва Мустақиллигимиз асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг руҳини шод этиш, унинг номини абадиятга муҳрлаш, етук раҳбар кадрлар тайёрлаш ва демократик фуқаролик жамияти қурилишида у киши қолдирган бой сиёсий тажриба ва билимлардан фойдаланиш мақсадларида «Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси»нинг номи «Ислом Каримов номидаги фуқаролик жамияти ва демократия академияси» номига ўзгартириш таклифини берамиз.
IDROK.UZ
Менимча Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг Ватанимиз, халқимиз учун амалга оширган буюк ишларини инобатга олиб, номини абадийлаштириш мақсадида у кишининг туғилган куни 30 январни – миллий байрам сифатида нишонлаш, ушбу кунни эса дам олиш куни сифатида белгилаш керак. Зеро, у кишини ўчмас номи бундан ҳам кўпига лойиқ. Чунки, айнан Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг ташаббуси билан Амир Темур, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа кўплаб тарихий сиймоларимиз, буюк бобокалонларимизнинг номлари қайтадан тикланиб, жуда ҳам кўплаб қадамжолар тикланди. Тарихий байрамларимизни нишонлай бошладик.