google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

Жаҳон банки Ўзбекистонга 150 миллион доллар қарз беради

Виртуал матбуот хабарига кўра, жаҳон банки директорлар кенгаши Ўзбекистон электр узатиш магистраль тизимини қайта қуриш ва модернизациялаш учун 150 миллион доллар қарз бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
878787
Хабарда айтилишича, мазкур кредит Тошкентда ва ўнта вилоятда 22та асосий подстанцияларни реконструкциялашга сарфланади. Лойиҳа “Ўзбекэнерго” томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Жаҳон банкига 1992 йилда аъзо бўлган. Жаҳон банкининг Ўзбекистон олдидаги умумий молиявий мажбуриятлари 2 миллиард долларни ташкил қилади.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter