O'tkazib yubormang

Пойтахтимизга Каримов хайкали ўрнатилади

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш учун мамлакат пойтахти Тошкент шаҳрида унинг номидаги майдон барпо этилиши бўйича ташаббуслар билдирилмоқда.
0808
__________________________________________________Foto:»Jahon»AA
Бу ҳақида «Kun» сайти хабар берди.»Биринчи Президентимизнинг Ватанимиз ва халқимиз олдидаги ана шундай тарихий хизматларини доимо ёдимизда сақлаш бизнинг барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз. Бу улуғ зотнинг хотирасини абадийлаштириш, жумладан, пойтахтимиз Тошкент шаҳри марказида улкан майдон барпо этиб, муҳтарам Ислом Абдуғаниевичнинг улуғвор ҳайкалини ўрнатиш ҳақида бугунги кунда минглаб ватандошларимиз, кенг жамоатчилик томонидан кўплаб мурожаат ва таклифлар келиб тушмоқда. Ишончим комил, бу таклифларни сизлар ҳам албатта қўллаб-қувватлайсизлар», деган Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон президенти сайловларида Либерал-демократлар партиясидан номзод сифатида иштирок этувчи Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги сайловчилар билан учрашуви вақтида.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter