O'tkazib yubormang

Dollar narxi tushib bormoqda

23-ноябр санаси кечга томондан эътиборан мамлакатимиз «қора бозор»ида доллар нархи ўзбек сўмига нисбатан сезиларли пастлади.

«Dollaruz.com» сайти маълумотига кўра, бугун 25 ноябр куни тушга қадар 1 АҚШ долларини 6655 сўм  сотиб олиш ва 6726 сўм сотиш статистикаси берилган бўлса, айни дам нарх яна бир оз кўтарилиб, 1АҚШ долларини сотиб олиш ва сотиш 6700 сўмга 6750 сўмни ташкил этмоқда.

0102

__________________________________________________________Foto: monetik.ru, semiodata.fr

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бугунга қадар нарх-навосини  назорат этиб боришнинг имкони бўлмаётган «қора бозор»ни бир тизимга солиш, валюта операцияларини легаллаштириш мақсадида Марказий банкка тақдимнома киритган бўлиб, бугунги кунда ушбу қарор ва уни ижро этиш масаласи соҳа мутахассислари томонидан  ўрганиб чиқилмоқда.

Халқ орасида Президентлик сайловидан сўнг мамлкатимизга хитой юани кириб келиши ва доллар қиймати тушиб кетиши борасида тахминлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, ноябр ой бошларида 1 АҚШ долларининг сотув нархи 7030 сўмга қадар кўтарилган эди.

IDROK.UZ

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter