«Илк Президентимиз мархум Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова хақида сўнгги йиллар интернет тармоғида бирор бир расмий хужжат ёки қарорга асосланмаган холда турли айбловлар чоп этилмоқда. Бу асосан ё хориж ОАВси ёки мухолиф сайтлар… Саволиниям ўзлари беришади, жавобиниям. Тахмининиям айтишади, ўзлари ишонади ва ўзлари яна хайратланишади», дея ёзмоқда ўз сайтида Сайёд.
улноранинг ўзи хам кўринмаётгани сабаб уни ўлдига хам чиқаришди бироқ яқиндагина унинг ўғли Ислом хориж ОАВсига интервью бериб онаси ва синглиси соғ-омон эканлиги хақида маълум қилган. Шу кунларда твиттер оламида Гулнора номидан хабарлар ёзаётган «Афина» (@zabitaya1972) сахифасини сохта дея эълон қилишди. Бироқ бироз ўтмай Гулноранинг халқ билан мулоқот учун қулай ижтимоий тармоғи яна ўша твиттерда Gulnara Karimova @GulIslamovna сахифаси Гулнора эканини эълон қилди.
Мазкур сахифа 30-ноябрь куни “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройига соат 13:00га хамма истаганларни таклиф этиб, унда Гулноранинг отаси Ислом Каримовни хотиралаш тадбири бўлиб ўтишини хамда Гулнора сўзга чиқишини маълум қилди. Шунингдек шу куни Ислом Каримов хақида хужжатли фильм намойиш этилиб Гулнора янги қўшиқни куйлашини ёзди. Мазкур сахифа билан шахсий хабарларда гаплашиб унинг рости хам оригинал деб шошилган кўринамиз. Шартта сўроққа тутмагандик. Шу сабаб хам бир икки умумий ўзаро маълумотлар у тарафидан айтилгани учун ишониб, дейлик тегишли (!) манбалардан бу сахифа уники эканини тасдиқлагач у билан учрашув хақида мен ва Жасур Хамроевлар эълон қила бошладик. Нима учун у сахифа айнан Жасур ва мени танлаганига эса шубха йўқ эди, зеро Гулноранинг тадбирларида бизнинг сайтимиз алохида ўринда бўлгани хеч кимга сир эмас. Сайтимиз эксклюзив тарзда биронта ОАВ бўлмаган ёпиқ кечаларидан тортиб эксклюзив маълумотларини чоп этиб келганидан хабардорсиз. Аммо русларда ишонгину аммо текширгин хам (доверяй но проверяй) мақоласидек бугун гўёки Гулнора хабар қилган маълумотлар юзасидан бўлиб ўтиши кутилаётган учрашув жойидан суриштирганимизда 30-ноябрь соат 13:00да хеч қандай тадбир кўзда тутилмаганини билдиришди. Твиттердаги шахсий сахифада мен ва Гулнора қачон ва қаерда танишганим хақидаги саволга эса хар қанақасига хам у профил сохиб ва ёки сохибаси жавоб бера олмади. Бу учрашув қаерда ва қачон бўлганини эса мен ва Гулнора биламиз ва ишонинг уни маълум сабабларга кўра унутиб бўлмасди. Қуйидаги суратда хам кўриб турганингиздек ундан жавоб бўлмади.
У “Бу менинг сўнгги суратим” дея лифтда тушган расми хам эски бўлиб чиқди.