Ижтимоий тармоқда, хусусан, «Телеграмм» тармоғида Тошкентда истиқомат қилувчи таниқли ишбилармон Салим Абдувалиевнинг Яшнобод туманида жойлашган 156-мактабдаги сайлов участкаси ёнида туриб тушган расми тарқалиб, кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Ушбу суратда машҳур бизнесменнинг кийиб олган эгнидаги футболкаси эътиборни жалб қилади.
________________________________________________________Foto: Telegram
Расмда у «Ишбилармон ва тадбиркорлар ҳаракати ЎзЛиДеП»дан президентлик сайловига қўйилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг қиёфаси ва унинг остида «Мой президент» сўзлари туширилган футболкада тасвирланган.
Бундан ташқари С.Абдувалиевнинг стулда ўтириб тушган яна бир расмида ҳам ҳудди шу футболкани кўриш мумкин.
Бизнинг фикримизча, ушбу суратлар ортиқча муҳокама муҳтож эмас. Йирик тадбиркор «ЎзЛиДеП»нинг электорат аъзоси сифатида сайловда фаол иштирок этди.
______________________________________________________________IDROK.UZ_________