Бу галги президентлик сайлови етти ёшдан етмиш ёшгача барчанинг диққат эътиборида, десак, янглишмаймиз. Хусусан, Тошкент вилояти Зангиота тумани 630-сонли сайлов участкасида ҳам буни кузатиш қийин бўлмади. «Бу йилги каби катта тайёргарлик ва одамларнинг қизиқишини аввалги сайловларда ҳеч кузатмаганман», дейди сайлов участкаси комиссия аъзоси Х.Исомиддинова фикрлари билан ўртоқлашар экан.
_________________________________________________________________________Fоto: IDROK.UZ
Дарҳақиқат, эрталабки соат 6.00 дан ушбу участкада жам бўлган тадбирнинг барча мутасаддилари мамлакатимиз гимни ижро этилганидан сўнг ўз вазифаларига киришиб кетдилар.
Эрта тонгданоқ, таъбир жоиз бўлса, ҳудди наҳорги ошга келаётган одамлар каби участка овоз берувчилар билан тўлди. «Бир фуқаро – бир овоз» принцпига риоя қилиб иш бошлангани учун, бошида одам тиқилич бўлиб кетди. Бошқа оила аъзоларининг ҳам фуқаролик паспортини олиб келган баъзи фуқароларга вазият қонуний тушунтирилгач, улар фақат ўзлари учун овоз бериб, чиқиб кетдилар.
– Хотиним ва икки ўғлимга ҳам овоз бериш мақсадида келган эдим, вазият бошқача экан, анави турган кузатувчи йигит тушунтириб берди, дейди саловчилардан бири Собир ака Жалилов. – Бугун соат кечки саккизгача келиш мумкин экан, келинойингиз ўғилларим билан уйга келгач, айтаман, ўзлари келиб ўзи учун овоз бериб кетади. Бугунги сайлов бу даражада жиддий эканлигини билмагандим, -деди у самимий кулимсираб.
Биринчи марта овоз бераётган 18 ёшли қиздан тортиб, 79 ёшли бобо ҳам одам кўп, навбат билан овоз берилаётган бўлишига қарамай, «Менинг овозим аҳамиятга эга» тамойилида туриб сайловда иштрок этдилар.
_________________________________________________________________________Foto: IDROK.UZ
Мен ҳам ушбу участка сайловчиси сифатида овоз бериб, ўйлайманки, ёқлаган номизодим мамлакатимизнинг биринчи раҳбари бошлаб берган шарафли йўлни оғишмай давом эттиради.
______________________________________________________________________XON, idrok.uz