google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

Жиззах тумани Шароф Рашидов тумани бўлмоқда

Шароф Рашидов номини ота-она, буви-додаларимиз ҳурмат билан тилга олишади. Чунки, унинг давридаги ўлкамиздаги сиёсий аҳвол мураккаб эди.

Шароф Рашидов (1917—1983) PDF Босма E-mail
Адиб, йирик давлат арбоби Шароф Рашидов 1917 йилнинг 5 ноябрида Жиззахда деҳқон оиласида таваллуд топган, Наримонов мактабида таҳсил кўрди. 1934 йилда Жиззахдаги педагогика техникумини, 1941 йилда Самарқанд дорилфунунини тугатади. Шундан сўнг
муаллим ва мухбир сифатида ўз фаолиятини бошлайди.imgpreview____________________________________________________________________________________
1938-1941 йилларда Самарқанд вилоятининг «Ленин йўли» рўзномасида ишлайди. 1941-1942 йилларда Улуғ Ватан урушида қатнашади. Фронтдан қайтгач, 1944-1947 йилларда раҳбарлик ишига ўтади. Самарқанд вилоят партия котиби бўлиб фаоллик кўрсатади,1947—1949 йилларда «Қизил Ўзбекистон» рўзномасига муҳаррирлик қилади. 1940-1950 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раиси, 1950-1959 йилларда Ўзбекистон Олий Кенгаши Раёсатининг раиси, 1959-1983 йилларда Ўзбекистон Компартиясининг  Биринчи  котиби  бўлиб  ишлади.   Токи  умрининг  охиригача  Республика  партия  ташкилотига    раҳбарлик қилди.  Шунингдек, Иттифоқ Партия    Марказий қўмитаси Сиёсий Бюроси аъзолигига номзод ҳам эди. У ўн бир марта «Ленин ордени», икки марта  (1974, 1977) «Меҳнат қаҳрамони Олтин юлдузи» ва Ленин мукофоти совриндори ҳам бўлган.

Унинг ижоди асосан 30-йилларнинг иккинчи ярмида бошланган бўлиб, дастлаб шеъриятда қалам тебратган. Унинг биринчи шеърий тўплами «Самарқанд куйлари” номи билан босилган. Сўнг эса «Ўлкам», «Орзуимиз» (1939) каби шеърлари чоп этилган. Улуғ Ватан уруши даврида фашизмга қарши ғалабага етакловчи шеърлар ёзиб, 1945 йилда «Қаҳрим» номи билан тўплам сифатида чоп эттиради. У айни чоғда адабиётшунос ва мунаққид сифатида ҳам қалам тебратган эди. У жанг майдонларида:

Агар жангдан қайтсам орқамга,
Лаънат ўқинг, яшашим бекор, —

деган   аҳд   билан   она-Ватан   душманларига,   фашизмга қарши қаҳр-ғазаб туйғуларини тўкиб сочади.

Шароф     Рашидов   мақоланавис —   публисистликдан камолга етган адиб даражасига кўтарилди. Шунинг учун ҳам унинг бадиий ижоди намуналарида бу руҳ етакчи ўринни эгаллайди. Адибнинг катта наср намуналари бўлган «Ғолиблар»,  «Бўрондан кучли»,  «Қудратли тўлқин” романларида   урушдан   кейинги   Ўзбекистон   халқини, тикланиш йилларидаги меҳнат жасоратлари бадиий ифодасини топган.

Ижодкорнинг  «Кашмир қўшиги», «Комде ва Мудан” каби    лирик  қиссалари    анъанавий    Шарқ    достончилиги услубида битилган бўлиб, ёшлик, баҳор, гўзал ҳаёт нашидаси мадҳига бағишлангандир. Адиб ҳаётининг сўнгги  йилларида  яратган   «Дил  амри»   қиссаси   Ватан уруши йилларида Белорус заминида кечган жанг манзаралари, турли миллат жангчиларининг ғалаба йўлида олиб борган ҳаёт-мамот кураши тасвирига багишланган.

Шароф Рашидов Шўро ҳокимияти даврининг барча давлат арбоблари сингари вафотидан кейин қораланди. Ҳаёти ва ижодини ўрганиш таъқиқланди. Мустақиллик шарофати билан йирик сиёсатчи ва ижодкор бўлган ушбу шахснинг номи қайта тикланди.

rashidov-1

_____________________________________________________________________________

Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 22 декабрдаги мажлисда Жиззах вилояти Жиззах тумани номини Шароф Рашидов туманига ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақида маълум қилган қуйи палата матбуот хизматига кўра, Жиззах туманини Шароф Рашидов туманига айлантириш Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган.

Депутатлар бу қарорни “ҳукумат таклифи, кенг жамоатчилик муҳокамаси жараёнида билдирилган фикр ва таклифларни умумлаштириш материаллари, географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича ҳудудий ва республика комиссиялари томонидан тайёрланган хулосалар асосида” қабул қилгани айтилмоқда.

Қонунчилик палатасининг мазкур қарори маъқуллаш учун Олий Мажлис Сенатига юборилган.

Ўзбекистонни 1959 йилдан 1983 йилгача, яъни 24 йил бошқарган Шароф Рашидов номини тиклаш, икки йилдан сўнг 100 йиллиги нишонланадиган арбоб хотирасига нисбатан ҳурмат ифодасидир.

 _____________________________internet materiallari asosida IDROK.UZ uchun maxsus.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter