16 февраль — йилнинг 47-куни. Йил охирига қадар 318 кун қолди.
Байрамлар
КХДР — Ким Чен Ирнинг туғилган куни.
Литва — Давлат тикланиши куни.
Воқеалар
1854 йил — Олма-Ота қалъасига асос солинди.
1918 йил — Литва Россия ва Германиядан мустақил бўлди.
1918 йил — Мустақил Кубан халқ Республикаси тузилди.
1923 йил — Ҳовард Картер фиръавн Тутанхамон қабрини яшириб қўйди.
1948 йил — америкалик астроном Жерард Койпер Уран йўлдоши Мирандани очди.
1957 йил — СССРда «Чўкаётганларни қутқарувчилар учун» медали таъсис этилди.
1968 йил — Хейливилл шаҳрида (Алабама штати) АҚШнинг илк қутқарув хизмати — 911 ишга тушди.
1978 йил — биринчи компьютер электрон эълонлар доскаси — BBS ишга тушди.
1992 йил — Теҳрондаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти мажлисида Озарбойжон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзоликка қабул қилинди.
1999 йил — Тошкентда теракт содир бўлди.
2001 йил — Приштинда (Косово) автобус портлатилди.
Туғилганлар
1698 йил — Пьер Бугер (1758 йилда вафот этган), француз олими, фотометрия асосчиларидан бири.
1834 йли — Эрнст Геккель, немис арбоби, «экология» атамаси муаллифи.
1906 йил — Вера Менчик, шахмат бўйича биринчи жаҳон чемпиони.
1941 йил — Ким Чен Ир (2011 йилда вафот этган), КХДР етакчиси.
1959 йил — Жон Макинрой, америкалик теннисчи, «Катта дубулға» туркумидаги мусобақаларнинг 17 карра чемпиони.
1977 йил — Алексей Морозов, россиялик хоккейчи.
1979 йил — Валентино Росси, итальян мотопойгачиси.
Вақт барча нарсанинг давоси эканлигини вақтнинг ўзи кўрсатиб турибди. Ҳар нима бўлганида ҳам ҳаёт давом этади, дунё тўҳтаб қолмайди. Бугунги сана аксар кўнгилсиз ҳодисаларни эслатса-да, олдинда баҳор, дориламон кунлар инсоният пойига салом бермоқда. Биз эса шунчаки 16 февралга назар солдик.
——————————————————————————Интернет материаллари ва суратларидан фойдаланилди.