Кеча ва бугун

.. Биз «лайк» босишни билмасдик, «респект» сўзини ҳам тушунмасдик, лекин тўп тополмай, ўрнига ёнғоқ тепиб ҳам ўша “лайк”лардан минг чандон ортиқроқ завқни туя олардик.

… бизга ақлли статуслардан ўргатишмаганди, лекин бу ақлли гапларсиз ҳам дўстларимизни оғир пайтида ташлаб қўймасдик.

… биз селфи тушишни билмасдик, лекин уятдан қизараётган юзимиз тафтини бизга қараб турган одамдан олдиноқ сезардик.

… биз “инстаграм” нималигини билмасдик, лекин альбомдаги суратларимиз остидаги изоҳларни бехато ёзардик.

… биз “фейсбук” деган оламдан олисда яшаганмиз, лекин ўз оламимизда анча самимийроқ эдик – ҳамманинг юзи бор эди.

… биз компьютерларни фақат дарсликларда ўрганганмиз, лекин онгимизда минглаб флешкаларнинг маълумоти бор эди.

… биз телевизор орқали кўплаб футбол ўйинларини томоша қила олмасдик, лекин Марадонанинг финтларини такрорлай олардик.

… бизда ҳар куни қирғинбарот, ўткирсюжетли кинолар кўришга имконият бўлмаган, лекин бир бола билан уришадиган бўлсак, бутун маҳаллани чақириб келмасдик, бирга бир уришардик.

… биз «Аватар»ни кўрмаганмиз, лекин қўй боқиб юрганимизда майсаларнинг шивирини тушунардик.

… биз «Корзинка»нинг ичидаги диснейларда қийқиришиб ўйнамаганмиз, лекин ўзимиз ясаган варракни учиргандаги ҳисга қушлар ҳам жўр бўлишини билардик, тинглардик.

… биз Шоҳруххоннинг ашулаларини эшитмаганмиз, аммо шимни фақат ўғил болаларга тегишли деб билардик.

… биз телефонда футбол ўйнаш мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмаганмиз, аммо реал ҳаётда чилликни “синдириб ташлардик”.

… биз “IMO”да гаплашиш нималигини билмаганмиз, аммо сафарга кетган дадамизни ҳар куни тушимизда кўриб, аҳволларини сўраб турар эдик.

Ҳа, бизнинг авлод эртакларга ишонадиган авлод эди.
Дўстлари даврасида ҳеч қаерга чалғимай гаплаша оладиган ва содда авлод эдик. чиндан ҳам ўқиса бўладиган ҳавола ва ёшликни эслатар экан

Абдували Йулдашевimage

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter