MANGU.UZ – Ўзбекистон Реклама бозорида шов-шув бўлиши кутилаётган янги лойиҳа

«Mangu.uz» – катта реклама бозори ва янгича виртуал муомала воситасига даъво қилаётган Ўзбекистондаги биринчи молиявий сайт бўлиб, бу кўринишдаги электрон саҳифа мотиви дастлаб 2005 йили АҚШда кузатилган. Сайт эгаси Алекс Тев ўз виртуал саҳифасини пикселларга ажратиб чиқади ҳамда йирик компания ва ташкилотларга ҳар бир катакчани алоҳида реклама ўрни сифатида олишни таклиф этади. Алекснинг бу ғояси кутилганидан анча қисқа муддат ичида компаниялар орасида оммалашиб кетади. Чунки рекламанинг ушбу ноодатий услуби интернет фойдаланувчиларини ўзига маҳлиё қилган эди.

Биз эса бошқачароқ йўлдан кетамиз. «Mangu.uz»даги миллион дона пиксел (катак)ларни реклама учун жой сифатида муомалага киритиш билан бир қаторда, сайтни виртуал молиявий ҳаракат иштрокчисига ҳам айлантирамиз. Бу оргинал ғоя ўз навбатида мамлакат иқтисодиёти, молия, пул сиёсати, маркетинг ва реклама бозорининг жаҳон андозалари асосида янги кўриниш олишига ҳисса қўшади.
Ўзбекистонимизда фаолият олиб бораётган юзлаб йирик корхоналар мавжуд. Уларнинг ҳаммаси ҳам ўз йўналишида лидер бўлишга интилади. «Mangu.uz» эса лидерликка интилган ташкилотларга нафақат ўз йўналишида, балки мамлакат реклама бозорида саноқлилардан бўлиш имконини беради.

Келинг энди ушбу реклама сайти юзасидан туғиладиган саволларга бирма-бир жавоб бериб ўтамиз:

«MANGU.UZ» ҚАНДАЙ САЙТ ЎЗИ?

  • «uz» қандай сайт?
  • Молиявий реклама сайти.

     Нима учун молиявий?

  • Чунки киритган маблағингиз АҚШ долларида пиксел кўринишида ифодаланади.

 

      Нима учун одамлар айнан «Mangu.uz»га киради?

  • Чунки сайт бошқа реклама сайтларидан кўриниши ва тузилиши нуқтаи назардан ажралиб туради.
  • Ишлаш услублари батамом янгича бўлгани учун ҳар қандай интернет фойдаланувчисини ўзига тортади.

      Айнан нимаси билан бошқача?

  • Реклама ўрнаштириладиган жойи чегараланган;

А) Атига бир миллион дона пиксел;

Б)Бир дона яхлит саҳифа;

  • Бир марта тўлов эвазига 20 йилга кафолатли харид;
  • Рекламани аккаун орқали ўзгартириш, бошқариш имкони;
  • Кейинчалик пикселларни бошқа субектга ўтказиш ёки сотиш имконияти;

 

       «Mangu.uz»ни танлаш харидорга нима беради

  • Сотиб олинган пикселларда сақланган гиперсисилкаларга фойдаланувчилар ташрифи ортади.
  • Бунда «Mangu.uz»  “Google”, “Yandex” қидирув хизматлари орқали узлуксиз SEO юритади.
  • Ҳар ойда бир маротаба сайтда иштирок этувчи компаниялар билан ҳамкорликда турли совринли акция ҳамда викториналар ўтказади. Ушбу викториналар ва харидор бренди сайт ҳисобидан ОАВ тармоқларида реклама қилинади.
  • Сайтни оммавийлаштириш учун «uz» келиб тушган даромаднинг тенг ярмини ташқи рекламаларга ажратишни режалаштирган. Бу ўз навбатида харидор брендининг ҳам текин рекламасидир.

 

«Mangu.uz»дан кўпроқ кимлар фойдаланади?

– Ўз номини ноодатий реклама блокида сақлашни истаганлар;

– Реклама учун харажатлари ортиб кетаётган субектлар;

 

          «Mangu.uz»ни кимлар кузатиб боради?

– Янгиликка ўч, сайтда номи кўрсатилган компанияларнинг харидори бўлган, чегирмаларга эга бўлишни истаган кузатувчилар…

«Mangu.uz»ўз кузатувчиларига нима беради?

  • Кузатувчилар сайтдан фойдаланиш давомида ЯШАЙДИ ва сайтда мавжуд бўлган, ўзи истаган компания хизматларига чегирма йиғиб боради.
  • Ҳар ойда ўтказиладиган викториналарда узлуксиз иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.

«Mangu»ларни оддийгина қилиб, тиллага қиёслашимиз ҳам мумкин. Чунки ҳамма оддий одам ҳам тилла тақинчоқ тақиб юролмайди. Тилла ўз навбатида давраларда зийнат сифатида ҳусн ва обрў беради. Тургани сари қиймати ортиб бораверади. Сотсангиз – албатта фойдасига сотасиз. Ўзингизда турса – куч-қувват, мансаб ва мартаба манбаидир.

«Mangu.uz» билан номингиз мангу порласин!

 

 

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter