Ташвишлар тўлқини қилганда ханда,
Қайғу соҳилида ўй сураман жим.
Ғишт олган дўстларим уйлар қурганда,
Синглим меҳрибоним, онам юпанчим!..
Кўр ҳам хассасини бир бор йўқотар,
Ундан ҳам ожизни Сиз атайсиз ким?!
Адашсанг омад ҳам бўлар зўр хатар,
Синглим қаро кўзим, онам суянчим!
Қоп қора хатолар оқ бўйнимга дор,
Сарҳисоб зулматда тўлар дафтарим,
Йўлимни ёритар отам руҳи бор,
Синглим меҳрибоним, онам гавҳарим.
IDROK.UZ