Хабарда айтилишига кўра, ёнғин 700 кв.м майдонни чулғаб олган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида корхонанинг деворлари, томи, асбоб-ускуналари ёниб кетган, ишчилардан ҳеч ким жабрланмаган.
Бугун тонги соат 6.00лар атрофида Қибрай тумани, Байтқўрғон қишлоғида жойлашган болалар тагликлари ишлаб чиқариш заводида кучли ёнғин содир бўлди. Ушбу ҳодиса тасвирга олинган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди, дея хабар қилмоқда маҳаллий нашрлардан бири.
Ёнғин ҳақидаги хабар 06:27 да қабул қилиниб, ўн тўртта ўт ўчириш бригадалари 3 дақиқа ичида етиб келган. Тошкент вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотига асосан, ушбу корхона «Jonny Baby» садо белгиси остида бир марталик болалар тагликлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган«SOF GIGIENIK» компаниясига тегишли.
Айни дамда махсус ташкил қилинган гуруҳ ёнғин келиб чиқиш сабабларини ўрганмоқда.
_______________________________________________________________IDROK.UZ