«Ўрикзор» бозорининг 6 миллион$га сотилиши жуда арзонмасми деб ўйлаётган эдик, маълум бўлдики, бу фақт ундаги баъзи бинолар активларининг нархи экан.
«Ўрикзор»нинг старт нархи 42 762 493 000,61 сўм қилиб белгилангани айтилганди.
Лекин, Ўзбекистондаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси расмийси ЎзА ахборот агентлиги мухбири билан суҳбатда бу хабарга аниқлик киритди ва Тошкентдаги «Ўрикзор» бозори сотувга қўйилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Бошқарма мулозими савдога қўйилган давлат активлари ҳақидаги эълонни айрим оммавий ахборот воситалари нотўғри талқин этганини айтган.
Бошқарма бош мутахассиси Баҳодир Юсуфжонов «ЎзА» мухбири билан суҳбатда Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан 36 та давлат активи савдога қўйилган. Улар орасида «Ўрикзор савдо комплекси» масъулияти чекланган жамияти балансидаги иккита мулк комплекси ҳам борлигини айтган.
«Савдога қўйилган давлат активлари ҳақидаги эълоннинг айрим оммавий ахборот воситалари томонидан нотўғри талқин этилиши ҳамда юзаки ёндашилиши натижасида “Ўрикзор” бозорининг сотилиши ҳақидаги хабарлар тарқаб кетган», – деб таъкидлаган ходим ЎзА мухбирига.
_______________________________________________________________________