Давлатимиз раҳбарининг март ойида кутилаётган Тожикистонга расмий ташрифи доирасида Душанбега Шерали Жўраев¸ Фаррух Зокиров ва Юлдуз Усмонова каби машҳур санъаткорларимиз ҳам боради.
Ӯзбекистондаги таниқли қӯшиқчиси ва “Ялла” ансамбли раҳбари Фаррух Зокиров мамлакатнинг машҳур санъаткорлари бирга Душанбега келишини айтди.
____________________________________Foto: «Life.ansor.info»_________________
Фаррух Зокиров бу ҳақида матбуотга хабар берди:
– Биз, санъаткорлар икки қӯшни давлат ӯртасидаги муносибатларнинг янада яхшиланишида ӯз ҳиссамизни қӯшишдан фахрланамиз. Ахир санъаткорларни “тинчлик элчиси» дейишади. Олдин Тожикистонда концертларда иштирок этардим. Тожикистон Халқ артисти унвонини олганман¸Душанбени жуда соғинганман, деди Фаррух Зокиров.
Ушбу концертнинг Душанбедаги энг катта концерт қасри -“Кохи Борбад”да бӯлиб ӯтиши ва ўзбек-тожик санъаткорларининг қӯшма концертида икки давлат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
__________________________________________________________________________________