2018 йил – Фаол тадбиркорлик,
инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб –қувватлаш йили
Замонамиз шиддат билан ўзгаришда. Барча соҳалардаги тараққиёт бугунги кунда валюта-пул муносабатларига ҳам биринчилардан таъсир этиб, нақд кўринишдаги купюралар ўрнинини электрон тўлов воситалари тобора эгаллаб бормоқда.
Бугун мамлакатимизда валюта тизими ҳам янги босқичда такомиллашмоқда. Айниқса, Ҳукумат қарори билан 2017 йилнинг 5 сентябр санасидаги эркин конвертация тизимининг йўлга қўйилиши мамлакатимиз иқтисодиётида тарихий воқейлик бўлди дейиш мумкин.
Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир маърузасида иқтисодиётнинг барча тармоқларини тубдан ислоҳ қилиш кераклиги айтилиб, бу борада кескин амалий ишларга қўл урилаётгани ҳар бир фуқародан атрофлича фикрлашни талаб этмоқда. Албатта, давлатнинг иқтисодий фаровонлиги аҳоли турмуш тарзи юксалиши билан чамбарчас боғлиқ ҳодиса.
Суръатан нигоҳ солганимизда жаҳон валюта бозорида доллар ёки евро пул бирликлари энг оммабоп ва қадрли ҳисобланади. Аммо криптовалюта дея ном олиб, бугун дунё иқтисодиётини лол қолдираётган электрон пул бирлиги ҳам борки, глобаллашув жамиятида бунга кўз юмиб бўлмайди. Бугун криптавалюталарнинг «Биткоин», «Литкоин», «Эфириум», «Дашр», «Доже» номи остида фаолият олиб бораётган бир нечта турлари бор. Ривожланган мамлакатларда хусусан АҚШ ва Японияда ҳам криптовалюталар расман тўлов воситаси сифатида тан олинди. Ҳатто Венесуела каби баъзи давлатлар ҳукумати миллий криптовалюталар тизимини ишлаб чиқмоқда.
Google қидирув тизими маълумотларига кўра, мамлакатимизда ҳам бу тизимга қизиқаётганлар кўплиги ва баъзи юртдошларимиз бир нечта биткоинларга ҳам эгалик қилишаётгани ҳақида хабарлар бор.
Бугунги ахборот асрида атрофимизда воқеа-ҳодисалар, айниқса иқтисодий бўхронлар шунчалик кўпки, замон кишисида уларга қарши иммунитет бўлиши талаб этилади. Лойиҳамиз асосида яратилган «Mangu» молиявий платформаси дунё криптовалюта тизимига айнан Ўзбекистон шароитида жавоб бўла оладиган тизимдир.
Сўнгги вақтларда биткоин, виртуал пул, криптовалюталар ҳақида турли хабарлар пайдо бўлмоқда. Айниқса, уларларнинг қиймати жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бир неча марта ўсгани одамлар орасида криптовалюталар бозорига нисбатан қизиқиш уйғотмоқда.
Криптовалюталар ҳақида
Молия бозорининг кўплаб экспертлари биргина биткоиннинг қисқа муддатда 1 минг доллардан 6 минг долларгача қимматлашишини молиявий пуфак аломати деб ҳисоблашмоқда. Қайд этиш жоизки, криптовалюталар қимматлашиш суръати сўнгги маротаба 1990-йиллар охирида доткомлар билан юз берган ҳолатга ўхшаб кетади. Аммо биткоиннинг пойдевори кўплаб интернет компанияларникига қараганда умуман бошқача ва келажаги ҳам порлоқ дейиш мумкин.
Биткоиннинг шу вақтгача дуч келган энг жиддий муаммоси қонуншунослар ва молиявий бошқармаларнинг унга нисбатан ишончсизлиги эди. Бироқ ҳокимият қараши ўзгариб бормоқда. Япония ўтган йили апрель ойида биткоинни тўлов воситаси сифатида расмийлаштирди. Бу эса унинг қийматини оширди ва мамлакатда тарқалишини кенгайтирди. Филиппин аҳолиси эса, пул ўтказмаларида айнан биткоиндан фойдаланмоқда. Яқин келажакда биткоин бу мамлакатларда ҳақиқий тўлов воситасига айланса, ажаб эмас.
Биткоиннинг илк босқичларида уни атиги бир неча дўкон қабул қилар эди. Аммо ҳозирда вазият тубдан ўзгарди. Етакчи технологик компаниялар ва интернет дўконларда ҳам биткоинлар билан тўловни амалга ошириш мумкин. Биткоин қийматининг ўсиши ва ОАВ эътибори ҳамда Япония каби мамлакатларда тан олиниши тижорий тузилмаларнинг криптовалюталарга қизиқишига туртки берди. Интернет савдода биткоинни қўллаш фойдаси анча кучли: кредит карталарига қараганда камроқ фоиз олинади, тўловни қайтариш билан боғлиқ фирибгарлик эҳтимоли деярли нолга тенг. Криптовалюта банк инфратузилмалари яхши ривожланмаган минтақалардаги харидорларни қамраб олиш имконини беради. Биткоин қанчалик кенг тарқалса, рақамли валютага бўлган талаб шунчалик барқарор бўлади. Унинг савдо соҳасида тарқалиши чеклангани эътиборга олинса, келгусидаги имкониятлари жуда улкан дейиш мумкин.
Рақамли валюта ҳисобланувчи биткоин нима учун ишончли эканига яна бир сабаб криптовалютага иқтисодий носоғлом мамлакатларда ҳам талаб ўсиб бормоқда. Масалан, Венесуэла, Боливия ва Зимбабведа биткоиндан бойлик ва жамғармаларини сақлашда фойдаланишмоқда. Миллий валютанинг кескин қадрсизланиши шароитида муқобил тўлов воситаси бўлиб хизмат қилмоқда.
Айтиш мумкинки, 2017 йил кенг жамоатчилик криптовалютадан хабар топган йил бўлди. Агар сиз 5 йил аввал исталган бирор кишидан биткоин ҳақида сўраганингизда, сизга ҳайрон боққан бўлар эди. Бугунги кунда, кўпчиликнинг ундан хабари бор, айримлар унинг олтиндан ҳам қимматлашганини билади. Биткоин шундай оммавийликка эришган экан, сармоядорлар томонидан унга қизиқиш билдирилиши аниқ.
Ниҳоят, биткоиннинг бунчалик қимматлиги унга ортиб бораётган талаб чекланган таклифга дуч келаётгани билан изоҳланади. Криптовалюта шундай ишлаб чиқилганки, унинг максимал ҳажми 21 млн донани ташкил этади. Бундан ташқари янги рақамли пулларни ишлаб чиқиш тезлиги вақт ўтган сайин секинлашади. Шу билан ўсиб бораётган талаб нафақат чекланган ҳажм, балки камайиб бораётган таклифга тўқнаш келади.
Марказий банк баёноти ва кутилаётган 1-сентябр
Ҳозирги глобаллашув даврида интернет тармоғида ҳажми кундан кунга ортиб бораётган криптовалюталар билан боғлиқ операциялар халқаро ҳамжамият эътиборини кенг жалб этаётгани, шунингдек мамлакатда криптовалюталар (биткоин, эфириум, литкоин ва бошқалар) бўйича кўплаб мурожаатлар ҳамда оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки баёнот билан чиқди.
Унда таъкидланишича, «Криптовалюталардан аноним операцияларни амалга оширишда кенг фойдаланилаётганлиги оқибатида ноқонуний пул айлантириш ва фирибгарликка кенг йўл очилиб, баъзи мамлакатларда хуфиёна иқтисодиётни янада кенгайишига хизмат қилмоқда».
Шунингдек, халқаро ва давлатлараро алмашинувда криптовалюталарни тартибга солиш ва назорат қилиш имкониятларининг чегараланганлиги, жиноятчи шахс ва гуруҳлар томонидан терроризмни молиялаштириш ва бошқа жиноий хатти-ҳаракатларни амалга оширишда криптовалюталардан қулай восита сифатида фойдаланилиши хавфининг юқорилиги сабабли, дунёнинг кўпгина давлатларида уларнинг муомаласи чеклаб қўйилган.
Айниқса, расман тўлов воситаси сифатида тан олиниши натижасида криптовалюталарнинг интернет тармоқларида марказлашмаган ҳолда виртуал эмиссияси ва муомалада бўлиши давлатлар марказий банкларининг пул муомаласини назорат қилиш ва эркин монетар сиёсат юритиш имкониятларини чегаралайди.
Бундан ташқари, пулнинг барча вазифаларини бажара олмаслигини инобатга олган ҳолда, криптовалюталар анъанавий пул бирлиги бўлмасдан, реал резерв таъминотга эга бўлмаган ва қиймати тез ўзгарувчан ҳосилавий восита ҳисобланиши муносабати билан криптовалюталар қийматининг кескин пасайиб кетиши эҳтимоли ҳам мавжуд. Бу эса фуқароларда молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини алоҳида қайд этиш зарур.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида криптовалюталардан фойдаланган ҳолда тўлов ёки бошқа операцияларни амалга ошириш кўзда тутилмаган», дейилади Марказий Банк баёнотида.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мутахассислари томонидан бугунги электрон иқтисодиётда жаҳон молиявий хизматлари соҳасидаги янгиликлар, қўлланилаётган технологияларни кузатиб, мунтазам равишда таҳлил қилиб борилмоқда.
«Юқоридагилардан келиб чиқиб, иқтисодиётнинг ҳозирги ривожланиш босқичида криптовалюталарни жорий этиш ва улар воситасида операцияларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмаслигини билдирган ҳолда, мазкур операцияларда аҳолининг иштирок этиши тавсия этилмайди», дея якун ясалган Марказий банк баёнотига.
Ушбу баёнотдан кўп вақт ўтмасдан куни-кеча Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 сентябрига қадар электрон пуллар оборотни тартибга солувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади, деб хабар қилди виртуал ОАВ.
«Ўзбекистон президенти қарорига мувофиқ, янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқишга Марказий банк, Ахборот технологиялари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва яна бир қатор бошқа муассасалар жавобгар бўлади.
Ундан ташқари мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев “Mirzo Ulugbek Innovation Center” – инновациялар марказида блокчейн технологиялари ваколат маркази яратиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Блокчейн (blockchain) — тарқатилган маълумотлар базаси тизими.
Ушбу марказнинг асосий вазифаси “блокчейн” технологияси имкониятларидан фойдаланиш учун шароит яратиш, ушбу соҳада маҳаллий мутахассислар етиштириш ва соҳани ўзлаштиришда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш киради. Режага кўра марказ 2018 йилнинг 1 сентябридан ишга тушиши керак.
Ташаббуснинг яна бир муҳим жиҳати – президент Республика ҳудудида контактсиз электрон тўловлар тизимини ривожлантиришни топширди. Жумладан PayPal, Alipay, Visa ва Mastercard каби халқаро тўлов тизимлари ёрдамида ҳам. Электрон тўловлар тизими 1 июнга қадар ишлаб чиқарилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, олдин Ўзбекистон Марказий банки виртуал маблағлар борасида салбий фикр билдирган эди. Кейинроқ бош вазир Абдулла Арипов Қозоғистондаги форумда Ўрта Осиё мамлакатларида блокчейн технологиясидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаган эди», дейилади ушбу хабарда.
«Mangu» лойиҳаси ва мақсад
«Mangu.uz» катта реклама бозори ва янгича виртуал муомала воситасига даъво қилаётган Ўзбекистондаги биринчи молиявий сайт бўлиб, бу шаклдаги электрон саҳифанинг кўриниш мотиви дастлаб 2005 йилда АҚШда кузатилган. Сайт эгаси Алекс Тев ўз виртуал саҳифасини пикселларга ажратиб чиқиб, йирик компания ва ташкилотларга ҳар бир катакчани алоҳида реклама ўрни сифатида сотиб олишни таклиф этади. Кутилганидан анча қисқа муддат ичида Алекснинг бу ғояси компаниялар орасида оммалашиб кетади. Чунки рекламанинг бу ноодатий услуби интернетдан фойдаланувчиларни ўзига маҳлиё қилган эди.
Биз эса бошқачароқ йўлдан кетамиз. «Mangu»даги пикселларга бошқариш имкониятини қўшиб, виртуал молиявий ҳаракат иштрокчисига айлантирамиз. Бунда пиксел эгалари ўзлари эгаллаб турган жойларидан реклама ўрни сифатида ҳам фойдаланишлари мумкин бўлади. Сотиб олинган пиксел эгаларига уларни қайта сотиш имконияти берилади. «Mangu» молиявий порталидаги ҳар бир пиксел юридик ва жисмоний шахсларга маълум сумма эвазига ошкора шаклда фақат пул ўтказиш йўли билан сотилади.
Ҳар бир харидор билан шартнома тузилиб, томонларнинг мажбуриятлари белгилаб олинади.
Сотиб олинган пикселлар тўлов амалга оширилганидан сўнг сайтда кўриниш беради.
Сонидан қатъий назар сотиб олиган ҳар бир пиксел учун махсус гиперсисилка белгиланади. «Mangu»даги пикселларни бошқа субектга ўтказиш жараёни ҳам ошкора тарзда, бошқа аккаунтларга сайт биржасида хабар берилган ҳолда амалга оширилади.
Нафақат Ўзбекистонда балки дунё виртуал бозорида ҳам ҳали айнан бу йўналишдаги тармоқ мавжуд эмас. Бу ғояда умумий саноғи аниқ, ҳаракатларини исталган одам кузатиши мумкин бўлган шаффоф «Мangu»лар виртуал муомала воситаси сифатида субектлараро айлана бошлайди. Платформадаги «Мangu»лар ҳаракатини пайдо бўлиш тарихи сирли, қандайдир алгоритмларга таяниб ишловчи, харидорлари қора парда ортига яширинган, умумий саноғи номаълум, шубҳали биткоинт, криптовалюталар билан асло солиштириб бўлмайди. «Mangu»даги пикселлар бошқа интернет валюталаридан буткул фарқ қилади. Бу арзон нархга қонуний тартибда, шахси аниқ субектга сотилаётган реклама учун жой, умумий сони чеклангани сабаб тобора нархи ошиб бориши кутилаётган синмайдиган акция, демакдир.
Ушбу лойиҳани амалга оширишдан мақсад:(crypto-сирли, яширин.анг)криптовалюталардан бутунлай фарқли хавфсиз ва кафолатланган янгича (crystal- шаффоф анг) кристовалюта тизимини маҳаллий шароитда синовдан ўтказиш ҳамда янгича реклама услуби орқали инновацион реклама платформасини шакллантиришдан иборат. Иккинчи жиҳатига кўра бу инновацион ғоя Ўзбекистондаги интернет реклама бозорини янги босқичга кўтаришга ҳам хизмат қилади.
«Mangu» лойиҳасини криптовалюталардан ҳар томонлама аъло, шаффоф – криставалюта тизимидир.
Биринчидан – аниқ. «Mangu» – мураккаб алгоритмлар асосида ишловчи криптовалюталар авлодини такрорламайди. Ҳар қандай инсон тушуниши осон бўлган шаклда, яхлит платформада ишлаб чиқилган. Саноғи аниқ – «M» тангаси ичида 1017125 дона ўзгармас пиксел жойлашган. Амалда молиявий сайтдаги пикселлар таклифи чеклангани сабабли талаб тобора ортиб бориши кутилади холос. Мангу пикселлари – дивидент ваъда қилинмаган, курс ўзгариши ҳисобига фойда келтирувчи электрон биржа облигациясидир.
Иккинчидан – шаффоф. Ушбу тизимдаги нарх кўтарилишини харидорларнинг талаби ортиб бориши белгилайди. Бир марталик тўловдан сўнг, уларнинг пуллари ўзларининг орасида айланади. Пикселларга эгалик қилаётганлар расман шартнома тузишлари ва ўзини танитиши шартлигиги ноқонуний пул алмашинувларига йўл қўймайди. «Mangu» электрон биржасидаги барча пикселлар сотиб юборилгач, биржа фақат ўзаро олди-сотди муносабатларининг ўзигагина қурилади.
Учинчидан – оргинал. Ҳатто «Mangu»даги пикселлар реклама бозорида ҳам катта шав-шувга сабаб бўлиши кутилаётган платформага ҳам айланиши мумкин. Чунки харидорлар ўзлари эгаллаб турган пикселларга «Реклама тўғрисида»ги қонунларга зид бўлмаган истаган баннерларини ўрнатишлари мумкин бўлади.
Mangu.uz молиявий сайти бугунги иқтисодий глобаллашув замонамизда интернетдаги криптовалюталар бўхронига иммунитет бўлиб хизмат қилиши учун ишлаб чиқилган виртуал ғоядир. Келгусида блокчейнлар ривожлантирилиб, биткоинлар юртимизга кириб келадими йўқми, «Mangu» молиявий сайти жамиятимизнинг виртуал дунёсида ўз сўзини айта оладиган севимли тизимга айланиши шубҳасиз! Бу ғоя ўз навбатида мамлакат иқтисодиёти, молия, пул сиёсати, маркетинг ва реклама бозорини жаҳон андозалари асосида янги кўриниш олишига ҳам муносиб хисса қўшади.
______________________________________________________________________IDROK.UZ