O'tkazib yubormang

КЎПРИК ОСТИДАН РЕПОРТАЖ

Мамлакатимизда хотин – қизларнинг ижтимоий муҳофазасига алоҳида эътибор бериб келинади. Жумладан, яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинди. Унда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, манзилли қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида оилавий ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалий чораларни амалга ошириш каби ишлар белгиланган.

Президент фармони эълон қилинганига кўп вақт бўлмаган бўлсада, жойларда ўзгаришлар содир бўлмоқда. Жумладан, мардикорлик билан тирикчилик қилаётган аёллар сони камайяпти. Қийналган ёлғиз, ногирон аёлллар касбга ўқитилиб, улар тикувчилик, бисер тўқиш, пазандалик ва бошқа шу каби ишлар билан таъминланмоқда. Мисол учун Бағдод туманидан ногиронлиги бор бир аёлга хокимият томонидан тикувчилик машинаси совға қилиниб, яқин жойда жойлашган касалхонага ёстиқлар учун жилд тикиш каби иш билан таминлангани биламан. Бу каби мисолларни кўплаб санаш мумкин. Аммо шунга қарамай худудларда ҳали аёлларга мос бўлмаган ишлар билан шуғулланаётган хотин қизларимиз топилади. Жумладан, республикамизнинг деярли барча ҳудудларида аёлларни мардикор бозорларини дуч келиш мумкин.

Мисол учун, Олтиариқ туманидаги мардикор бозори ишсизлар орасида анчайин оммалашган. Туманда боғдорчилик ишлари ривожлангани туфайли боғлар, токзорларда баҳорги ишлар, сотувга мўлжалланган мева сабзавотларни қадоқлаш каби мавсумий, бир марттали ишлар кўп топилади. Олтиариқ марказига атроф туманлар ва қишлоқлардан турли ёш ва малакадаги мардикор аёл ва эркаклар йиғилишади. Агар бу ерда йўлнинг бир четига тўпланган оламонга кўзингиз тушса билингки бу инсонлар аёллар мардикорликка чиққан. Аммо улар орасида баъзи ишларни бажараётган аёлларни эшитиб, ҳайратда қоласан киши.

—Тирикчиликнинг айби йўқ, —дейди, Бағдод тумани 2-Боғдод қишлоғида истиқомат қилувчи ўзини Дилноза дея таништирган. — Турмуш ўртоғим ҳам мен ҳам анча йилдан буён мардикорлик қиламиз. Тўғриси, бирор жойда ўқимаганмиз. Мактабни битириб турмуш қурганмиз, Болалигимиздан мана шундай ишларни бажариб келамиз. Трикчилик учун иккаламиз тенг-тенг ҳаракат қиламиз. Болаларимиз ҳам биздек қора меҳнатда қолмасин, ўқиб, яхши яшашлари учун бугун ҳаракат қилишимиз шарт. Иш танлаб ўтирмаймиз. Яҳши ҳақ тўланса бўлгани. Баъзида ғиш қуйиш ёки том шувашга ҳам борган пайтларимиз бўлган. Яқинда қишлоғимизга янги ғиш заводи қурилганди, у ерга ишчи бўлиб ёлландик. Ҳозирда шу заводда ғиш ташиш, тахлашиш ва шунга ўхшаш ишларни бажаряпман. Ҳатто “кара” русумли ғиштларни ташувчи машинани ҳам минишни ўрганиб олдим. Заводдан бўшаган пайтларимиз бошқа ишларга ҳам чиқамиз.

Аммо мардикор бозорларида тўпланган аёлларнинг ҳаммасини ҳам мардикорлар деб атаб бўлмайди. Кўпинча улар бозор иқтисодиёти шароитида шакилланган янги касбларнинг малакали мутахассис деб аташ тўғри бўлади. Уларга зарур шарт-шароитлар, ишга ҳавфсиз ёлланиш имконияти яратилса бўлгани.

-Мева сабзавотлар экспорти билан шуғулланамиз, -дейди Олтиариқ туманилик тадбиркор Воҳиджон Отаназаров.- Агар қадолқловчи аёллар бўлмаса бизнинг ишларимиз тўхтаб қолади. Чунки мисол учун гилосни ёки узумни қадоқлаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Мисол учун Россияда  қимматга сотиладиган гилосни елим яшикларга қадоқланган ҳолатини кўрганмисиз? Ҳудди милтиқ кўтариб турган аскарлардек терилиб туришади. Бундай қадоқланган маҳсулотни ҳорижда туғилган кун, байрамларга совға сифатида яҳшигина нарҳга ҳарид қилишади. Аммо гилос ёки узумни бундай қадоқлаш учун йиллар мобайнида орттирилган тажриба зарур. Шунинг учун биз ёланган аёлларга яҳши шароитлар яратишга ҳаракат қиламиз. Кўпинча қадоқчи аёлар ўз бригадаларини тузиб олишади. Битта ёши каттароқ аёл бригадир бўлиб, мижозлар билан келишади. Энг яҳши бригадалар тадбиркорлар орасида роса талаш бўлади. Чунки ҳамма ҳам ўз маҳсулотини яҳши қадоқланишини истайди. Шу туфайли бу аёларни мардикор аёллар деб аташ нотўғри бўлса керак деб ҳисоблайман. Улар юртимиз экспорт саоҳиятини оширишга хизмат қилаётган алҳида касб ва малака эгалари. Аксинча улар учун шароитлдар яратиш, қонуний ишга ёлланиш учун имконият туғдириш керак. Фақатгина бу қонунлар уларнинг иқтисодий томонига зарба бермаслиги керак. Акс ҳолда улар аввалгидек ишлашни давом эттиради.

Аёллар мардикор бозорларни нафақат вилоятларимизда балки пойтахтимизда ҳам учратишимиз мумкин. Хусусан, Қўйлиқ бозори рўпарасидаги катта кўприк ости ҳам узоқ яқиндан келган ишсиз хотин-қизлар учун бир мартталик иш топиш масканига айланган. Уларни тонг саҳардан учратишингиз мумкин. Бу инсонлар “кўприк остига” меҳнат қилиб, пул топиш учун чиқишган.

— Озгина бўлса-да, турмуш ўртоғимга ёрдам берай деб ишлагани чиққанман, – дейди Гулноза Қодирова. – Тўғри баъзи оғир ишлар аёл кишига тўғри келмайди, лекин сезон йўқ пайти ҳар қандай ишни бажаришга мажбурмиз. Корхонада ҳам ишлаб кўрганман, лекин унинг ойлик маоши рўзғоримизга етмади. Баъзида ёлловчилар иш ҳақимизни тўламасдан ҳайдаб юборган пайтлари ҳам бўлган. Эрталабдан кечгача унинг хизматини қилганмиз. Сўнгра бизни “мардикорсан”деб ҳақоратлаб уйидан ҳайдаб юборган. Бундай инсонлардан қаттиқ дилимиз оғриди. Ахир ҳаром эмас, оғир бўлса-да ҳалол иш қилиб топяпмиз-ку! Мана  шундай инсонларга инсоф берсин.

Мардикор аёллар бозорида “енгил иш” деган тушунча мавжуд. Бу қандай ишлигини эса, икки кишининг суҳбатидан англаб етдим. “Ертага соат 7 да қизил нексияда, парникдаги ўтларни юлиш учун  деган баҳона билан сизни олиб кетаман. Ёнингизга ўзизга ўхшаган гўзаллардан ҳам олиб олсангиз, жўраларим ҳам хурсанд бўлишарди. “Енгил иш”га борадиганлар бордир.”  Бу хусусида эса, сўз юритмаган мақул.

Яқинда “Ўзбекистон ”телевидениясидаги “Учбурчак” кўрсатувига кўзим тушиб қолди. Кўрсатувда, ўзининг яшаш минтақасида мос ва даромадли иш топа олмай, Тошкент шаҳрига иш излаб келган аёллар масаласи кўтарилди. Маълум бўлишича, меҳнат вазирлигининг бўш иш ўринлари базасидаги маълумотларга кўра 13 867 та ташкилотдан 84 191 та бўш иш ўринлари бор экан.  Унда нега ҳали ҳамон “мардикор бозори”да савдо авжида? Нега аёллар ҳали ҳамон билак кучларини пуллашмоқда? Гап ана шу иш ўринларида маошнинг жуда пастлигида эмасмикан?

Кўрсатув давомида яна бир аёл эса Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидан эканлигини айтиб, 2 фарзанди борлиги, турмуш ўртоғи э 5 йил муқаддам ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди.

-Ўзим ҳамширалик қиламан, – деди у.- Бизда шароит йўқ, ишга кирасиз, ойлик кам. Қишлоқ фуқаролар йиғинига ҳам чиқанман: ёрдам беринг деб. Бироқ, ёрдам беришмади. Биз бу ерга болаларимизни боқамиз деб чиқанмиз. Лекин ички ишлар ходимлари ҳеч тинч қўйишмайди. Ушлаб олиб кетишади. Уйдагиларимиз келмаса, рухсат беришмайди. Кеча онам 400 минг сўм пул билан олиб чиқиб кетди.

Дарҳақиқат мардикор бозорлари атрофида кўпинча қора панжарали автобусларни туриши одатий ҳолга айланиб қолган. Бу машиналар мардикорликка чиқан инсонларни бир неча соатга бўлсада ҳибисга олиб кетиш учун мўлжаланган. Сўроқ савол, паспорт, прописка текширувидан сўнг мардикорлар қўйиб юборилади. Аммо бу вақтда қанча ҳалол ишлаб пул топиш учун чиққан инсонларни асабига ўйналади.

Мардикор бозорларининг пайдо бўлиши ва бугунги кунга келиб унинг ривожланиб бораётгани ачинарли ҳол. Бу ерда нафақат эркаклар балки аёллар ҳам тирикчилик қилаётгани ҳам ҳақиқат. Фикримча жойларда, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони талабларини тўла бажарилиши мазкур муаммони ечими бўла олади. Фақат мутассадди раҳбарлар Президент талабларини тўла бажарсаларгина бас.

Шоҳсанам МИРЗАОЛИМОВА, журналист.

Bitta fikr

  1. Ko’tarilgan mavzu o’ta jiddiy va yechimini topolmayotgan muhim masaladir. maqolada imlo xatolari juda ko’p.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter