O'tkazib yubormang

NUBS: Blokcheyn orqali korrupsiyadan, kriptovalyutalar bilan dollardan voz kechish mumkin

@khudoyorkhan

by: Otabek_ERGASHEV

Биз пулларимизни сиёсий ва инсоний хатолардан озод математик тузилишларга инвеститция қилишга қарор қилдик.

“Facebook” aсосчиси, криптоинвестор Тайлор Винклевос.

Блокчейн ва криптовалюта сўзларини кўпчилик бир нарса деб тушунади. Йўқ, аслида блокчейн XXI асрнинг энг йирик веб дастурий кашфиёти бўлса, биткоин ва унга ўхшаш турли криптовалюталар ана шу феномен технология ичида амалга оширилган биричи эксперементдир.

Сир эмаски, блокчейн технологиясининг ана шу “эксперемент”лари бугун жаҳон молия тизимини тубдан ўзгартириб юбориш қудратига эга. Қарашлар турли бўлсада, бугун «биткоин»лар феномен даражада жаҳон миллиардерлари ҳам ишонч билдираётган «рақамли банк»га айланиб улгурди. Криптовалюта ва унинг ортидаги технология нафақат оддий ишқибозларни, балки энг йирик корпорациялар раҳбарларини ҳам ҳайратга солмоқда.

Демак, блокчейн технологисининг биринчи эксперементи сифатидаги рақамланган пуллар жаҳон молиясига таъсир ўтказа олиш қудратида экан, кейинги эксперементлар ҳам албатта инсониятни ўйлантираётан бошқа масалаларга ҳам ечим бўла олади.

Блокчейн – битимлар, шартномалар, ҳужжатлар ёзиб олиниши ва текширилиши керак бўлган барча маълумотларни сақлашнинг энг ишончли усули. Бугунги кунда блокчейн ҳаётнинг барча соҳаларига кириб борди. Ушбу тизим давлатнинг молиявий тизимини тубдан ўзгартиришга, ташкилотлардаги иш унумдорлигини оширишга, ўрта ва йирик бизнесларнинг ишини сезиларли даражада соддалаштиришга тайёр бўлган технологиядир.

Қандай қилиб, дейсизми?!

Блокчейн орқали ҳимояланган ҳар қандай хужжатни қалбакилаштириб ёки ўчириб юбориб бўлмайди.
Ўз компаниясидаги икир-чикир барча ҳолатлардан хабардор бўлишни истаган бизес эгасига ушбу технология албатта керак.

Ушбу тизим давлат идораларига тадбиқ этилса, буйруқбозлик, тўрачилик, коррупцияни амалда таг-томири билан юлиб олиш мумкин.

Ана шундай IT соҳасига йирик ечим олиб кирган блокчейн феномени бугунги кунда ривожланишни истаган барча мамлакатлар учун керак. Аммо бундай лойиҳани Давлат даражасида амалга ошириш учун баъзида ҳатто асосчиси ҳам номаълум бўлган бошқа блокчейн линялар имкониятидан фойдаланиб, унга маълумотлар жойлаш ақл эгаларининг иши эмас.

Ана шу сабабларга кўра, 2018 йилдан Ўзбекистонда инновацион веб дастурий таъминот сифатида ишлаб келаётган Mangu INNOVATION компанияси узоқ изланишлар натижасида куни кеча 1 декабр санасида бошқа барча линялардан алоҳида бўлган ўз блокчейн тармоғини ишлаб чиқишга эришди.

Реклама учун жой сифатида(NFT) таклиф этилган пикселлар сотувидан старт олган Mangu INNOVATION лойиҳасини маҳаллий веб дастурчилар ва криптовалюта ишқибозлари чинакам янгилик сифатида қабул қилишди. Ҳорижий ҳамкор компания иштирокида 2020 йил Coinsbit.io ва Vindax.com биржалари билан шартнома тузилди ва ушбу биржаларда MNGUZ токенлари ҳақиқий криптовалюта сифатида листинг қилинди.

2018 йил март ойида 0.10$ центдан сотуви бошланган рақамли активлар Coinsbit.io биржасида 2020 йил 27 ноябр санасида 6.89$ долларгача реал ҳолатда кўтарила олди.

Аммо лойиҳа эгалари ривожланиб бориш жараёнида шуни англадиларки, ўз миллатимиз, мамлакатимизга тегишли блокчейнимиз бўлмас экан, бегоналарга тегишли тармоқ орқали фаолиятни кенгайтириб бориш тўғри ечим эмас.

Алоҳида блокчейн тармоқ ишлаб чиқиш Россия IT бозорида қийинчилигига кўра ҳисобланиб, 250 000$ атрофидаги нархни ташкил этади.

Mangu INNOVATION 2021 йил давомида тинимсиз изланишда бўлиб, Россияда тажриба орттириб қайтган бир нечта ёш иқтидорли дастурчиларни ўзимизда алоҳида блокчейн сервер кўтариш бўйича йирик лойиҳасига жалб этди. 01.12.2021 санада ва ниҳоят Ўзбекистон ўзининг илк блокчейн системасини кўтаришга эришди. Тинимсиз меҳнат ва ҳаракатлар натижасида 1 декабр санасида “Nаtional Uzbek Blokchain System”(NUBS) номли блокчейн системасининг илк босқичи дунё юзини кўрди.

17.12.2021 санада эса Mangu INNOVATION инновацион лойиҳаси бўлган “Nаtional Uzbek Blokchain System”(NUBS) блокчейн дастури Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк агентлиги» томонидан «№DGU13724» – сонли гувоҳнома билан патентланди.

photo_by: @manguuzbank

Эндиликда мавжуд шартномаларига кўра лойиҳа Coinsbit.io ва Vindax.com биржаларида MNGCOIN токенларини ўз блокчейнига таяниб қайта листинг қилиши кутилмоқда. Бундан ташқари Mangu INNOVATION Ўзбекистондаги мавжуд UzNEX биржасида ҳам ўз токенларни олиб чиқиш бўйича музокара жараёнида.

Тўрт йил ичида турли паст-баландликларни босиб ўтган Mangu INNOVATION лойиҳасида ушбу технология орқали ниҳоят ўзининг олий қадирятлари сари йўл очилди!..
“Nаtional Uzbek Blokchain System”(NUBS) 2022 йилнинг IV чорагига келиб, мақола бошида айтилганидек ўрта ва йирик бизнес эгаларининг барча электрон маълумотларини блокчейн орқали ҳимоялаб беришни бошлайди.

photo_by: @manguuzbank

Лойиҳанинг асосий мақсади «Рақамли Ўзбекистон 2030» концепциясида берилган муддат давомида мамлакатдаги аввало банк тизимларини ва бошқа соҳалардаги веб тармоқларни, ҳатто давлат ташкилотлари интернет базасини ҳам мукаммал блокчейн тизими билан мураккаб даражада ҳимоялашдан иборат.

Ривожланган давлатлар аллақачон ушбу технологиянинг ноёб имкониятларидан фойдаланиб келишмоқда. Американинг NVIDIA ҳамда AMD (Advanced Micro Devices) ширкатлари томонидан тақдим этилаётган веб-график карталар криптовалюталар ишлаб чиқиш ва ахборот хавфсизлиги, логистика, илмий тадқиқот материаллари билан ишлаш каби тизимларни блокчейн билан ҳимоялаш ва оптималлаштириш имкониятини беради. Жуда тез суратларда ўсиб бораётган блокчейн технологиялари бозори айланма маблағлари 2024 йилга келиб, 60.7 миллиардни ташкил этиши кутилмоқда.

Дания, Швеция, Сингапур каби мамлакатлар ўз иқтисодиётини айнан шаффоф рақамлаштириш сиёсати орқали барқарор даражага кўтара олди.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, жамиятни таназзулга етакловчи яшириш иқтисодиётни блокчейн технологиялари қўллаш орқали бутунлай йўқотиш мумкин.

Фақат бир нарса бор: рақамлаштириш сиёсатини амалга ошириш қайсидир либерал давлатлар учун чиндан ҳам керак, қайсидир консерватив давлатлар эса амалда бу тизимни ёқламайди. Хўш, Ўзбекистон сиёсати ва иқтисодиётига блокчейн технологиялари ва криптовалюталар амалда керакми ёки йўқ?!

Буни ҳали вақт кўрсатади.

“McAfee” дастурлаш компанияси асосчиси Жон Макафи айтганидек, “Биткоин, блокчейн каби ҳодисанинг олдини олишнинг ҳеч қандай усули йўқ. У кенг тарқалади. Дунё унга мослашиши керак. Жаҳон ҳукуматлари эса буни қўллаши зарур”.

Alisher ABDUMALIKXON.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter