Хавфсизлик бўйича 51 Мюнхен конференцияда асосий эътибор Украинадаги сиёсий инқирозга қаратилади. Бу ҳақда УНН хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, тадбирда 20 га яқин давлат раҳбарлари ва 60 га яқин ташқи ишлар вазирлари иштирок этишади. Уларнинг орасида Германия канцлери Ангела Меркел, Финляндия, Литва, Эстония президентлари, Ироқ бош вазири, НАТО бош котиби, Европарламент президенти, Хитой Компартиясининг Марказий Қўмитаси халқаро муносабатлар раҳбари, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров кабилар бор.
Хавфсизлик масалалари бўйича Мюнхен конференцияси 1963 йилдан бери ҳар йили анънавий тарзда ўтказиб келинади. Маълумотларга қараганда ушбу йиғилишларда асосий этибор биринчи галда трансатлантик ҳамкорликка қаратилади.
Idrok.uz