O'tkazib yubormang

Украинада рус филмларини намойиш этиш тақиқланди

Украина Юқори Радаси қонунчиликка ўзгартириш киритган ҳолда 2014 йилнинг 1 январидан бу ёғига ишлаб чиқарилган Россия филмларининг ўз ҳудудларида намойиш этилишини тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда INTERFAX.RU хабар бермоқда.

700kino

Шунингдек, Россия ҳуқуқ-тартибот органлари, қуролли кучлари, ҳарбий кучлари тарғиб этилган филмлар ҳам Украинада қўйилмайди.

Ушбу туркумдаги филмларга «аудиовизуал маҳсулотлар», жумладан, телевизион сериаллар ва уларнинг алоҳида қисмлари ҳамда ҳужжатли филмлар киради. Уларни трансляция, ретранслация қилиш, жамоат жойларида, кинотеатрлар ва интернет тармоғида тарғиб қилиш ҳам тақиқ остига олинади.

Қонун 2014 йилнинг 1 январига қадар ишлаб чиқарилган рус филмлари учун амал қилмайди.

Idrok.uz

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter