Хитой жанубидаги кийим-кечак улгуржи бозорида ёнғин натижасида 17 нафар одам ҳалок бўлди. Жабрланганлар сони аниқланмоқда. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Ёнғин бинонинг 4 қаватида содир бўлиб, уни ўчириш учун 270 нафар ўт ўчирувчилар ҳаракат қилишган. Оловни бартараф этиш учун 6 соат талаб қилинган.
Ўт ўчирувчилар 5 та одамни сақлаб қолган ҳолда яна ўнлаб одамлар бинода қамалиб қолишган. Маълумотларга кўра, 4 та ўт ўчирувчи жабр кўрган ва улардан бири оғир аҳволда. Айни вақтда ёнғин сабаблари аниқланмоқда.