O'tkazib yubormang

Муаз Сафий ал-Касасбахни ИШИД жангари террорчилари тириклайин ёқиб ўлдиришгани тасдиқланди

Иордания  мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари ўзининг учувчиси Муаз Сафий ал-Касасбахни ИШИД жангари террорчилари тириклайин ёқиб ўлдиришганини  тасдиқлади. . Илгарироқ террорчилар бу ғайриинсоний мудҳиш жиноятларини видеотасмага олиб   Интернет саҳифаларида намойиш қилишган эди.

t394_thumb_medium380_0

“Бу мудҳиш қатл Ислом динига алоқаси бўлмаган жинояткорона гуруҳ томонидан  қўрқоқларча амалга оширилган террордир”,- деди Иордания подшоҳи Абдулла II. Бу  террор ҳаракатнга жавобан Иордания ҳукумати қамоқхоналардаги олтита  террорчини қатл қилди.

Иордания Ҳарбий ҳаво кучлари учувчиси Муаз Сафий ал-Касасбах 26 ёшда эди. Унинг насаби Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом авлодларига тақалади,  у олти ой олдин уйланган эди.

Учувчи Муаз 2014 йил декабрининг охирида қирувчи самолётида Суриянинг Раққа шаҳри устида ҳалокатга учраб, террорчилар томонидан асирга  олинган эди.

Ғайриинсоний услуб билан амалга оширилган бу ваҳшийликни жаҳон жамоатчилиги қораламоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати билдиришича, бу мудҳиш жиноят ўзини “Ислом давлати” деб эълон қилган  ИШИДнинг террорчи, ғайриинсоний тўда эканлигини яна бир марта кўрсатди.   Ўзбекистон мусулмонлари идораси дин номи билан амалга оширилган ҳар қандай террор ҳаракатини қоралайди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter