O'tkazib yubormang

Тошкентда квартира нархлари ўртача 2 фоизга қимматлашди

Тошкент уй бозорида 2015 йилнинг биринчи ойида нархлар 2 фоизгача қимматлашди ва 1 кв.м майдон учун нархлар ўртача 777 евродан 791 еврогача ошди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш маркази маълумотига асосланиб, gazeta.uz хабар берган.

Квартира

Хабарда маълум қилинишича, панелли уйларнинг ҳар бир кв.м учун нархлар 1 фоизга ошган
ва 758 еврони ташкил қилмоқда. Ғиштин уйлар учун эса нархлар 2 фоиз кўтарилиб, шундай уйнинг 1 кв.м майдони 835 еврога етган.

Шунингдек, уйларнинг хоналарига кўра ҳам нархлар турлича ўзгарган. Хусусан, 1 ва 2 хоналик уйлар учун нархлар 1 фоиздан ошиб, 1 хонали уйларнинг 1 кв.м учун 786 евролик нарх белгиланган бўлса, 2 хонали уйларда бу миқдор 814 евролик кўрсаткични кўрсатади. 3 хонали уйлар бўйича ўсиш 2 фоизга тенг – 785 евро. 4 хонали уйларда ҳар бир кв.м учун 3 фоизлик ўсиш қай этилиб, шундай уйнинг 1 кв.м учун нарх 768 евролик кўринишга келган. Кўп хоналаи уйларда эса, нархлар ўзгармаган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter