O'tkazib yubormang

Порошенконинг Мюнхендаги нутқи YouTubeда мультфилм қилиб чиқарилди

Украина президенти Петр Порошенконинг Мюнхендаги хавфсизлик Кенгашида қилган нутки Россиянинг Волгоград тумани фуқароси Вячеслав томонилан  мультфилм шаклида интернет тармоғида эълон қилинди. YouTubeдаги ушбу видеода Порошенко конференция иштирокчиларига Украина ҳудудида Россия армиясининг бўлганлиги тасдиғи сифатида Россия фуқароларининг ҳарбий гувоҳномаси ва паспортини кўрсатгани акс этган. Видео сўнггида у кенгашдан ўзларига молиявий ёрдам сўрайди. Бу ҳақда mignews.com хабар бермоқда.

poroshenko1

Эслатиб ўтамиз, шанба куни Порошенко Мюнхендаги кенгашда Россия фуқароларидан бирининг паспорти ва ҳарбий гувоҳномасини омма олдида кўрсатиб Украина ҳудудида рус ҳарбийларининг бўлганини исботламоқчи бўлган.  Шундан сўнг Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Рогозин бу ҳолатга изоҳ бера туриб  Порошенкони гастролга чиққан артистга ўхшатган эди.

Idrok.uz

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter