O'tkazib yubormang

Япония ҳукумати ўз фуқаросини Сурияга қўймаслик учун паспортини тортиб олди

Япония ҳукумати Сурияга учиб кетаётган  сураткашнинг хорижий паспортини олиб қўйди.  Бу ҳақда NHK хабар бермоқда.

japan_flag

50 ёшли сураткашнинг Сурияга сафар қилмоқчилиги ҳақида мансабдорлар унинг маҳаллий газеталардан бирига берган интервюсидан билиб қолишган. Аммо сураткаш сафарни бекор қилишга кўнмагач, унинг хорижга чиқишга рухсат этувчи паспортини тортиб олишган. Вазирлик вакиллари фуқаронинг ҳаёти учун илк марта ана шундай йўл тутишганини таъкидлашган.

Аввалроқ Япония ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларини январда 2 нафар япониялик журналист қатл этилган ва айни вақтда террорчилик ўчоғига айланган Яқин Шарқ ҳудудини тарк этишга чорлаган эди.

Idrok.uz

 

 

 

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter