Номаълум кимса Париждаги Чаплин ассоциацияси идорасидан афсонавий актёрга тегишли қиймати 1 млн долларлик биринчи «Оскар» совринини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда. Шунингдек, унга тегишли бўлган 90 минг долларлик ручка ҳам йўқолган.
Хабарларга кўра, ўғрилар жуда кўп ахборотга эга бўлишган ва айни вақтда бу бўйича тергов олиб борилмоқда. Чарли Чпалинга 1929 ва 1972 йилларда санъатга қўшган ҳиссаси учун ва яна бир марта «Филмга ишланган энг яхши мусиқа» номинациялари бўйича «Оскар» топширилган.
Idrok.uz